• Шамусаров Шарустам Гиёсович
  • 1997
  • 50

Историко-сравнительный анализ арабского и узбекского фольклора автореферат диссертации для написания диплома, курсовой работы, тема для доклада и реферата

Историко-сравнительный анализ арабского и узбекского фольклора - темы дипломов, курсовиков, рефератов и докладов Ознакомиться с текстом работы
Специальность ВАК РФ: 10.01.06 — Литература народов Азии и Африки
  • Реферун рекомендует следующие темы дипломов:
  • Деятельность земских учреждений как одна из ведущих региональных особенностей развития народного образования в российской провинции
  • Реферун советует написать курсовую работу на тему:
  • Мотивы, художественно обусловленные
  • Реферун советует написать реферат на тему:
  • Характеристика социально-классовой структуры чеченского и ингушского населения Чечено-Ингушетии
  • Реферун предлагает написать доклад на тему:
  • Функциональная дистрибуция языков - компонентов чеченско-русского двуязычия в основных коммуникативных сферах
  • Сужение функций диалектов в условиях развития литературного чеченского языка и чеченско-русского двуязычия
  • Названия мясных и рыбных блюд
Поделиться с друзьями:

Полный текст автореферата диссертации Шамусаров Шарустам Гиёсович, 1997, 10.01.06 — Литература народов Азии и Африки

р Г Б О^ЗБЕКИСТОН республикаси WJHlf£IMirf¿TA МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

Тошкент давлат шарцшунослик институти

Кулёзма хукукида УДК 892.7-1+894.375 Ш - 22

ШОМУСАРОВ ШОРУСТАМ ГИЁСОВИЧ

АРАБ ВА УЗБЕК ФОЛЬКЛОРИ ТАРИХИЙ-КИЁСИЙ ТА^ЛИЛИ

10.01.06. - Хорижий Осиё ва Африка мамлакатлари хал^лари адабиёти

Филология фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация

АВТОРЕФЕРАТЫ

Тошкент - 1997

Тадцицот Тошкент Давлат шарцшунослик институти «Арабийзабон адабий ёдгорликларни урганиш» илмий-тадцицот гуру^ида бажарилди

Расмий оппонентлар

Етакчи муассаса

Абу Ращон Беруний номидаги Республика Давлат мукофотанинг лауреата, филология фанлари доктори, профессор Тура Мирзаев

филология фанлари доктори Раъно Хужаева

филология фанлари доктори, профессор Х.амиджон Х^омидов

Алшпер Навоий номидаги Самарканд Давлат университета

Химоя «а™ 1998 йил соат

Тошкент давлат шарцшунослик институти хузуридаги Д.067.70.02 ракамли докторлик илмий даражасини олиш учун диссертация химояси буйича ихтисослашган илмий кенгаш йигилишида утказилади /700060, Тошкент шахри, Лохутий кучаси, 25-уй/.

Диссертация билан Тошкент давлат шаркшунослик институти Асосий • кутубхонасида танишиш мумкин (700060 Тошкент шахри. Лохутий кучаси, 25-уй).

Автореферат 1997 йил ^Л/ЦГс^^

да таркатилди.

Ихтисослашган илмий кенгаш котиби, филология фанлари доктори

Т.Мухтаров

КИРИШ

Мавзунинг долзарблиги. Фольклор асарлари халк дунёкараши ва маънавий оламининг кузгуси сифатида кишиларнинг хурлик. мустакиллик, Ватанга мухаббат хакидаги карашларини узида мужассамлаштирган буюк кадриятлардан бири саналади. Юртимизда миллий истщлол тантана килгач, маданий меросни асраш, таргиб ва тадкик ' этишга булган эхтиёж янада кучайди. Чунки "Узбекистоннинг чинакам мустакилликка эришишдан иборат уз нули ахолининг миллий-тарихий турмуш ва тафаккур тарзидан, халк анъаналари ва урф-одатларидан келиб чикади"1.

Мустакиллик туфайли узбек адабиётшунослиги ва фольклоршунослиги тарихида хам янги боскич бошланди. Узбек халк огзаки ижодининг дунё халклари фольклор анъаналари билан алокалари, бу ижодий таъсир ва типологик муштараклик ходисасининг бадиий тафаккур ривожидаги урни каби масалалар маданий меросни тадкик этишнинг долзарб муаммолари сирасига киради.

Миллий истиклолга эришгунимизга кадар араб фольклорининг узбек халк огзаки ижоди жанрларининг шаклланишига, эпик сюжет ва мавзулар силсиласининг хосил булиши хамда тараккий этишига курсатган ижобий таъсири алохида урганилмаган эди. Айникса. "Куръони карим" оятлари, хадис ва тафсир ривоятларининг фольклордаги замини ва унинг туркий эпик анъанада вариантлашувига асос булган етакчи эстетик тамойиллар хусусида хозирга кадар муайян илмий мулохаза юритилган эмас. Зеро узбек мифологиясининг шаклланиши ва эпик ривожида араб фольклори алохида урин тутади.

Араб-узбек фольклор алокаларининг узига хос хусусиятларини монографик жихатдан урганиш, бу ижодий жараённи юзага келтирган тарихий вокелик конуниятларини очиб бериш оркали Марказий Осиё халклари бадиий тафаккурининг тараккиётини таъминланган эстетик мезонлар аникланади. Араб-узбек фольклор алокаларининг тарихий, маданий-иктисодий, маърифий, бадиий ва этнопсихологик жихатлари дунё халклари фольклорининг ривожини белгилайдиган умумий конуниятлар муштараклигида текширилиши лозим. Марказий Осиё халклари огзаки ижодининг араб фольклори анъаналари билан узаро ижодий муносабатлари кадимий жараёндир. Диний бирлик асосида асрлар давомида изчил маданий алокада булиб келган узбек ва араб халклари огзаки ижодининг узаро таъсири киёсий-тарихий жихатдан урганилганлиги мазкур диссертация ишимизнинг долзарблигини курсатади.

1 Каримов И.А. Узбекистоннинг уз истиклол ва тараккиёт йули. Тошкент: Узбекистан, 1992.. 11-бет.

Мавзунинг урганилиш даражаси. Араб фольклорный урганишнинг илк боскичи (УШ-ХН асрлар)да 44 та араб маколи тупламлари тузилган булиб, шундан бизгача атиги 14 таси сакланиб колган1. Айникса, Ахмад ибн ал-Хусайн ал-Майдонийнинг "Мажма ал-амсал", Махмуд ибн Умар аз-Замахшарийнинг "Ал-Мустакса фи амсал ал-араб" асарлари2 араб халк маколларининг энг мукаммал тупламларидир.

1Х-Х асрларда араб халк маколлари мазмунига кура туркумлаштирилган. XI асрга келиб эса таникли шоир ва филолог олим Абд ал-Малик Исмо'ил ас-Са'алабий араб халк маколларини тарихий келиб чикишига кура даврлаштирган3.

IX асрда араб халк огзаки ижодининг насрий жанрларини туплашга алохида ахамият берган Амр ибн Бахр ал-Жохиз бадавийларнинг хикоят ва ривоятларини китобат килишда шева элементларини саклашга даъват этган4.

Х1У-ХУШ асрларда халк огзаки ижодига кизикиш маълум даражада кучайган. Шоир Сафи-ад-Дин ал-Хиллий (1278-1351), муаррих Ибн Халдун (1332-1406), адабиётшунос ал-Ибшихий (13881446), Йусуф ал-Магрибий (тахминан 1570-1611) томонидан ёзиб олинган матнлар айнан уша давр араб фольклорининг жанрлар таркиби, мавзулари ва ижрочиларнинг бадиий махсрати хусусида маълумотлар беради.

Европа мамлакатларида эса араб фольклорини урганиш ишлгри XVIII аср охири - XIX асрнинг биринчи ярмида бошланган. Хусусан, В. Спиттабей ва Е.Россининг араб шеваларига оид тадкикотларида макол, латифа, халк кушиклари ва эртаклари илова килинган5. Кейинчйлик Г.Спиттабей, Х.Стумме, С.Лангберг, Ж.Оеструп каби тадкикотчилар араб фольклорининг эртак6, макол7 каби жанрларига дойр материалларни тупладилар.

1848 йил Лейпцигда "Араб тилининг Миср диалекти" дарслиги8 нашр этилган. Араб тили ва адабиётининг йирик тадкикотчиси шайх Мухаммад Аййад ат-Тантавий (1810-1861) томонидан ёзилган бу дарсликда юздан зиёд араб халк маколи, унта огзаки хикоят ва ривоятлар, еттита топишмок илова килинган9.

Араб фольклоршунослари хам халк огзаки ижодининг барча жанрлари юзасидан кенгкамровли тадкикотлар олиб бормокдалар.

1 Sellheim R.Die klassisch-arabischen Sprichwortersammlungen/S/ - Gravenhage. 1954, s 153.

2 Ал-Майдоний. Мажма ал-амсал.

3 Лебедев В.В. У истоков арабской фольклористики // Палестинский сборник. Вып.28(91) Л. 1986. с.104.105.

4 Ал-Жохиз. Китаб ал-байан ва ат-табйин. Ж.11. ал-Миср, 1985.

5 Spitta-bey W. Grammatil des arabischen vulgardialectes von Aegypten. Leipzig. 1880. -s. 441-516. Rossi E. L'Arab parlato a san'a Roma. 1939. -p.62-92, 101-134.

6 Spitta-bey W. Contes arabes modernes. Lide. 1883; Oestrup J. Contes de Damas. -Leide 1897; Stumme H. Märchen und Gedichte aus der Stadt Tripolis an Nordafrica. Leipzig. 1888.

7 Landberg C. Proverbes et dictions de la province de Syrie, Section de Sayda. leide. 1883. L.Snouck-Hurgronje H.Mekkanische sprichworter und Redersarten. Haag, 1886.

8 El-Tantavy M.A. Traite de la langue arabevvulgarie. Leipzig. 1848.

9 Tantavy, Traite... p.l 10-133; 226-231.

Халк огзаки ижодини туплаш ва тадкик этиш билан шугулланувчи махсус илмий марказлар хам ташкил этилган. Ирскда чикадиган "Ат-Турас аш-ша'би", яъни "Халк мероси" номли журнал араб фольклорини урганиш борасидаги янги тадкикотларни мунтазам чоп этиб турибди. 1977 йилда Багдод шахрида араб фольклорига багишланган биринчи халкаро симпозиум булиб утди. Араб мамлакатларида халк огзаки ижодига багишланган жуда куп тадкикотлар нашр этилган1.

Рус семитологлари хам XIX асрдан эътиборан араб фольклори намуналарини туплаш ва тадкик этиш билан изчил шугулланиб келишган. Хусусан, А.О.Мухлинский 1832-1835 йиллардаги Шарк мамлакатлари буйлаб уюштирган илмий экспедицияси даврида араб фольклори намуналарини ёзиб олган2. 1861-1865 йилларда Сурия буйлаб сафар килган В.Ф.Гиргас эса араб халк маколларини туплаган3.

В.Р.Розен товук гуштини таксимлаш хакидаги лгтифанинг араб миллий вариантини нашр эттирган4. А.Е.Кримский хам 1896-1898 йилларда Сурия ва Ливанда яшовчи араблар фольклорини урганиш максадида махсус илмий сафарда булган хамда жуда куп. эртакларни ёзиб олишга муваффак булган. Таникли турколог В.А.Гордлевский эса Дамашкдан ёзиб олинган араб халк маколларини чоп эттирган5.

Янги давр араб фольклори хамда кадимги араб халк огзаки ижоди билан мунтазам шугулланиб келган И.Ю.Крачковский 19261927 йиллар давомида Х1Х-ХХ асрларда ёзиб олинган учта араб эртаги6, шунингдек, миср халк кушигининг рус тилига угирилган матнини нашр эттирган7.

1929 йилда "Араб тилининг Сурия диалекти хрестоматияси"ни нашр этган Д.В.Семенов мазкур мажмуани тузишда В.Ф.Гиргас туплаган Сурия халк маколлари хамда овруполик арабшунослар томонидан оммалаштирилган фольклор асарлари (эртак, латифа.

1 Араб фольклоршунослигининг мукаммал библиографии курсаткичи тузилмаган. Шу боисдан хам бу уринда энг мухим фольклор тупламлари ва тадкикотлар номини зикр этиш билан чегараланамиз: Ахмад ас-Суфий. Хикайат ал-Мосул аш-ша'биййа. Багдад, 1962; Абд ал-Карим ал-Жухайман. Асатир ша'биййа мин калби жазират ал-араб. Ж.1-3, Байрут, 1968-1969. Ахмад Рушдий Салих. Ал-адаб аш-ша'бий. Ж. 1-2. Ал-Кахира. 1956: Усман ал-Ка'ак Ал-Мадхал ила илм ал-фулклур. Багдад. 1964: Умар Абд ар-Рахман ас-Сарисий. Ал-Хикайа аш-ша'биййа фи ал-мужтама ал-фаластиний. Байрут, 1981.

2 Фролова О.Б. Рукопись библиотеки Восточного факультета ЛГУ "Мававил" ("Народны*-песни") II Письменные памятники Востока. 1974: М. 1981. с.110-130.

3 Шамусаров Ш. Арабский фольклор. Ташкент, Фан, 1992. с.34.

4 Розен В.Р. Бедуинское остроумие // Записки восточного отделения Русского археологического общества. Т.З. 1888 с. 126-128.

5 Гордлевский В.А. Арабские пословицы, записанные в Дамаске// Древности восточные Протоколы. Т.!У. М. 1913. с.103-109.

6 Крачковский И.Ю. Две арабские сказки из Назарета // Сообщения Российского Палестинского общества. Т.29. Л., 1926. с.28-41; Его же. Одна из арабских версий сказки гро женскую хитрость // Доклады Академии наук. Серия В. 1926. с.23-26. Его же. К истории арабских версий сказки про женскую хитрость // Сергею Федоровичу Ольденбургу - к пятидесятилетию научно-общественной деятельности. Л. 1934. с.279-287.

7 Крачковский И.Ю. Песнь арабского солдата / / Избр.соч. Т.2. с.317-323.

ривоят, хикоят ва макол) матнидан фойдаланган1. Бундан ташкари. у "Уч шахзода ва олтин куш" номли араб эртаги сюжетини рус халк эртаклари билан киёслаб, махсус макола хам ёзган2.

1930 йилда арабшунос Рогнед Эрлих Иблис тугрисидаги халк афсонасининг сюжет катламларига дойр илмий тадкикотини чоп эттирди3. Бу олима X асрда яшаган адиб - Бузург ибн Шахриёрнинг араб халк эртаклари сюжетини кайта ишлаш асосида ёзган "Хиндистон ажойиботлари" номли асарини хам нашргг. тайёрлаган4.

Араб фольклорини урганишга катта хисса кушган И.Н.Винников Мухаммад алайхиссалом хакидаги араб ривоятларини махсус тадкик этган5. 30-йиллардан кейин эса у асосан Урта Осиё араблариницг тили, фольклори ва этнографиясини урганиш билан шугулланган6. Бухоро араблари шевасининг лугатидаги диалектал лексикани изохлашда араб фольклоридаги асотир, афсона, ривоят, эртак, макол каби жанрлар материалларидан фойдаланилган7. У 1969 йилда Бухоро арабларидан ёзиб олган фольклор материалларини алохида туплам холида нашр килдирган8.

Г.В.Церетели, Н.Н.Бурикина ва М.М.Измайлова каби олимлар хам Урта Осиё араблари фольклорига дойр илмий кузатишлар олиб боришган9.

1963 йилда нашр этилган "Семит тиллари" тупламига киритилган айрим маколаларга араб тилининг турли-туман лахжаларида сузлашувчи ижрочилардан ёзиб олинган бир нечта фольклор асари илова килинган10. Мазкур тупламнинг 1977 йилда 3-сонида хамараб фольклорига багишланган маколалар мавжуд11.

1 Семенов Д.В. Хрестоматия разговорного арабского языка (сирийское наречие). Л. 1928 с 3-6: 40-48; 57-78.

2 Семенов Д.В. Опыт сравнения одной арабской народной сказки с обцеизвестной русской //Записки коллегии востоковедов при Азиатском Музее АН СССР. Т.5. 1930. с.187192.

3 Эрлих Р. Л. Иблис - музыкант / / Записки коллегии востоковедов. T.5. М. 1930. с.393-403.

4 Бузург ибн Шахрияр. Чудеса Индии // Перев. с араб. Эрлих Р.Л. М. 1959.

5 Винников И.Н. Легенда о призвании Мухаммеда в свете этнографии / / Сергею Федоровичу Ольденбургу. Л. 1934. с.125-146.

® И.Н.Винников 1936-1943 йилларда Урта Осиё араблари уртасида яшаб, бой фольклор материали туплаган, уларнинг тили ва урф-одатларига дойр кузатишлгр олиб борган. Бу материаллар асосида 1941 йилда докторлик диссертациясини ёцлаган. Бу хакда каранг: Винников И.Н. Арабы в СССР (Этнография, фольклор и язык) / / Советская этнография. 1941. №2-3.

7 Винников И.Н. Словарь диалекта бухарских арабов // Палестинский сборник. Вып.10 (73). М.-Л. 1962.

8 Винников И.Н. Язык и фольклор бухарских арабов. М.1969.

9 Церетели Г.В. Арабские диалекты Средней Азии. Т.1. Бухарский арабский диалект. Тбилиси. 1956. Бурыкина Н.Н, Измайлова М.М. Некоторые данные по языку арабов кишлака Джугари Бухарского округа и кишлака Джейнау Кашкадарьинского округа Узбекской ССР // Записки коллегии востоковедов. Т.5. Л. 1930.

10 Винников И.Н. Образцы говора кашка-дарьинских арабов // Семитские языки. Вып.2 М.1963. с.176-185; Заводский Ю.Н. Образцы фольклора, записанные в Тунисе (пословицы и поговорки) /Там же. с.186-190; Ковтунович О. Арабские пословицы, записанные в Дамаске / / Там же. с.191-192; Оде-Васильева К.В. Пословицы и поговорки из Назарета // Там же. с. 193195; Фотиева B.C. Образцы йеменского фольклора // Там же. с. 196-201; Шарбатов Г.Ш. Образцы арабских пословиц и выражений // Там же. с. 219-221.

11 Каримов А.У. Йеменские пословицы и поговорки из Саны // Семитские языки. Вып.З. М 1977. с. 201-202; Меликов Р.Н. Египетские пословицы из Сайда // Там же. с.206-207.

Урта аср араб халк адабиётининг жанрлар тизимини урганишга хам катта эътибор берилган. Бу урикда М.А.Салье ва А.Е.Кримскийларнинг "Минг бир кеча" эртакларига дойр тадкикотларини1, Б.Я.Шидфар2, Д.И.Онаева3, И.В.Тимофеёв4. Н.И.Иброхимов5, Т.А.Мухторов6 каби олимларникг араб халк сийралари ва киссалари тахлилига дойр асарларини эслаш кифоя.

Бундан ташкари М.Б.Пиотровскийнинг кадимги араб фольклори7 В.В.Лебедевнинг урта аср араб халк огзаки ижодини урганишга дойр тадкицотлари8 хам муайян назарий ахамиятга эга.

Куриниб турибдики, араб фольклорига дойр материаллар хали тула туплаб, системалаштирилмаган, араб халк ижодининг жанрлар таркиби, манбалари, сюжет тизимининг шаклланиши ва ривожланиш боскичлари урганилмаган.

Араб фольклори анъаналарининг узбек халк огзаки ижодига таъсири, унинг туркий ёзма адабиёт бадиий ривожида тутган урни, хуллас, араб-узбек фольклор алокаларининг юзага келиш тарихи ва асосий эстетик конуниятлари узбек олимлари томонидан хам урганилмади.

Тадкикотнинг максади ва вазифалари. Араб-узбек фольклор алокаларининг узига хос бадиий анъаналарини урганиш, узбек фольклори эпик жанрлари сюжет тизимининг шаклланишида араб халк огзаки ижодининг бадиий урнини курсатиб бериш мазкур тадкикотнинг бош максадидир. Назаримизда, араб-узбек фольклор алокаларини яхлит бадиий анъана сифатида тадкик этиш куйидаги масалаларни уз ичига олади:

Я араб - узбек адабий алокаларининг тарихий асослари хамда

етакчи тамойилларини курсатиб бериш; п араб-узбек фольклор алокаларининг узига хос эстетик хоссалари ва ривожланиш конуниятларини урганиш;

1 Салье М.А. Ленинградская рукопись "1001 ночи" // Изв. АН СССР. УП серия, 1928. №3 с.185-196; Его же. Материалы для датировки сказки об Ала ад-Дине Абу-ш-Шамате // Изв АН СССР. УП серия. 1928. №4. с.299-310; Его же. Неизвестный вариант сказки о рыбаке и духе из новой арабской литературы. М.Наука, 1971. с.49-91.

2 Шидфар Б.Я. От сказки к роману (некоторые черты арабского "народного романа")// Народи Азии и Африки, 1975. №1. с. 130-138.

3 Онаева Д.И. "Сират Бани Хилал" - характерное произведение поздиесредиевекового арабского эпоса. АКД.М. 1974.

4 Тимофеев И.В. Творчество египетского литератора XIII в. Мухаммада ибн Данийалз (о сооотношении письменной и устной традиций в пьесах театра "хайал аз-зилл"). АКД. М. 1975.

5 Ибрагимов Н.И. Арабский народный роман. М. 1984.

6 Мухтаров Т.А. "Киссат ал-Амир Хамза ал-Бахлаван" - образец средневекового книжного арабского эпоса. АКД. М. 1983.

7 Пиотровский М.Б. Предание о химйаритском царе Ас'аде ал-Камиле. М. Наука. 1977. Его же Арабская версия истории царицы Зенобии (аз-Заббы) // Палестинский сборник. Вып.21 (84). 1970. с. 170-184. Его же. Коранические сказания. М. Наука, 1990.

8 Лебедев В.8. Памятники арабской народной литературы в собрании А.С.Фирковича. АКД. М 1969. Его же. Проблемы источниковедения средневекового арабского фольклора. АКД. М. 1993.

■ араб фольклорининг манбалари, жанрлар таркиби ва урганилиш тарихига дойр илмий кузатишларни умумлаштириш;

■ узбек эпик фольклори сюжет силсиласининг такомиллашишида араб мифологияси ва огзаки наср жанрларининг бадиий урнини аниклаш;

■ "Куръони карим", хздис ва тафсирдаги фольклоризмларнинг узбек, халк огзаки ижодида вариантлашиш жараёнини таджик этиш;

■ араб ва узбек фольклорининг образлар тизимини киёсий-тарихий хамда типологик жихатдан урганиш;

■ араб-узбек фольклор алокалари тизимида типологик муштараклик ва адабий узаро таъсир ходисасининг урнини белгилаб бериш;

Н араб ва узбек халк эртаклари сюжет курилишида кайд Килинган муштарак мотивларнинг тарихий илдизлари хамда бадиий вазифаларини ёритиб бериш.

Диссертаииянинг илмий янгилиги. Халк огзаки ижоди анъанал'арининг миллий узига хослигини курсатувчи белгилар уни бошка халк фольклори билан мукояса килиш оркали аникланади. Ушбу тадкикотда араб фольклорининг тарихий тараккиёти кадимги, урта асрлар ва янги давр араб халк ижоди материаллари асосида яхлит тизим сифатида киёсий-тарихий ва киёсий-типологик жихатдан урганилди. Араб-узбек фольклор алокаларининг шаклланиш тарихи, тараккиёт боскичлари ва асосик хусусиятлари нафакат араб, балки узбек адабиётшунослигида хам биринчи марта тадкик этилди.

Араб ва узбек фольклори эпик анъаналарининг узаро алокалари хамда типологияси тахлилига багишланган ушбу диссертациянинг илмий янгилиги:

1. Араб фольклори тарихига дойр асосий мгнбалар куриб чикилганлиги;

2. Араб фольклорининг жанрлар тизими таснифланиб, нуткий, назмий, насрий ва сахнавий жанрларнинг узига хос поэтик хоссалари аникланганлиги;

3. Араб-узбек фольклор алокаларининг узига хос. хусусиятлари тарихий-генетик, тарихий-типологик ва тарихий-киёсий йуналишда тадкик этилганлиги;

4. Араб-узбек фольклор алокаларининг тарихий асослари ва бадиий эволюцияси, узбек халк афсоналари сюжет тизимидаги арабий эпик катламнинг эстетик урни урганилганлиги;

5. Араб ва узбек эртакчилик анъаналарида типологик, генетик ва ижодий узаро таъсир ходисасининг бадиий вазифаси аникланганлиги билан белгиланади.

Тадкикот методи ва илмий-назарий асослари. Араб

фольклорининг манбалари, жанрлар тизими ва поэтик табиатини

урганиш, шунингдек, араб-узбек фольклор алока.гарининг эпик конуниятларини ёритишда киёсий-тарихий ва киёсий-типологик методлардан фойдаланилди. Ишнинг мазмунини ёритишда хорижий компаративистика (А.Н.Веселовский, Н.Конрад, В.Жирмунский. Д.Дюришин, Е.М.Мелетинский), араб фольклори ва адабиётининг тадкикотчилари (И.Ю.Крачковский, А.Е.Кримский, И.Н.Винников, М.Б.Пиотровский, Б.Я.Шидфар, В.В.Лебедев, Н.И.Иброхимов, Т.А.Мухторов), араб фольклоршунослари (Абд ал-Карим ал-Жухайман, Умар Абд ар-Рахман ас-Сарисий) ва узбек фольклоршунос олимлари (Х-Зарифов, Т.Мирзаев, Б.Саримсоков, К.Имомов)нинг илмий-назарий хулосалари методологик асос ролини утади.

Тадкикотнинг илмий-назарий хамда амалий ахамияти. Мазкур диссертацияда араб-узбек фольклор алокаларининг узига хос хусусиятлари хар томонлама, чукур тадкик этилиб, илмий-назарий мулохазалар умумлаштирилган. Унда узбек ва араб фольклоршунослигида халигача кун тартибига куйилмаган долзарб масалалар юзасидан асосли ва янги илмий хулосалар баён этилган. Бу назарий карашлар узбек фольклорининг Урта Осиё туркий халклари огзаки ижодига таъсири, эпик асарлар сюжет тизимидаги арабий поэтик катламнинг шаклланиш конуниятларини изчил тадкик этишда мухим ахамият касб этади.

Диссертациянинг амалий ахамияти шундаки, у биринчидан узбек фольклори жанрларининг манбаларини ёритишга асос булади. Иккинчидан араб-узбек фольклор алокаларининг тарихий-тадрижий ривожи конуниятлари тадкикига дойр дастлабки йирик илмий иш сифатида келгусида ёзилажак илмий асарларга дастурул амал булиши мумкин. Учинчидан, диссертация материаллари ва назарий хулосаларидан олий укув юртлари филолог ва шаркшунос талабалари учун дарслик, укув кулланмалари яратишда, махсус курс ва семинар машгулотлари утказишда хам фойдаланиш мумкин.

Тадкикот манбаи. Мазкур диссертация ишини ёзишда араб ва узбек фольклорига дойр фактик материалдан манба сифатида фойдаланилди. Ахмад ас-Суфий, Абд ал-Карим ал-Жухайман, Умар Абд ар-Рахман ас-Сарисий каби араб фольклоршунослари томонидан Байрут, Кохира, Багдод шахарларида чоп этилган мгтериаллар; ал-Майдоний, ал-Жохиз, аз-3амахшарийг ал-Муфаддал, Р1бн ал-Жаузий. ал-хамаданий, Ибн ал-Калбий сингари урта аср араб адиблари ва олимлари асарлари оркали етиб келган фольклор намуналари, шунингдек, араб фольклори материалларининг рус, инглиз, немис, француз ва. узбек тилларида чоп этилган таржимг нашрларидан фойдаланилди. Шунингдек, араб-узбек фольклор алокаларини тадкик этишда узбек халк огзаки ижоди намуналари хам тахлилга жало этилди.

Илмий ишнинг жамоатчилик эътиборидан утиши. Тадкикот Тошкент давлат шаркшунослик института "Арабийзабон адабий

ёдгорликларни урганиш" илмий-тадкикот гурухида бажарилди. Диссертация шу институтнинг Хорижий Шарк мамлакатлари адабиёти, Туркиййот, Исломшунослик, Матншунослик ва манбашунослик, узбек тили кафедраларининг кенгайтирилган кушма мажлисида мухокама килиниб, химояга тасвия этилган. Тадкикот мавзуси буйича бир монография ва ундан ортик маколалар эълон килинган. Тадкикот натижалари юзасидан диссертант Тошкент давлат шаркшунослик институти Илмий кенгашининг йигилишларида, Илмий семинар мажлисларида, шунингдек, институт профессор ва укитувчиларининг анъанавий илмий-назарий конференцияларида маърузалар килган.

Бундан ташкари диссертант 1992 йилдан буён Тошкент давлат шаркшунослик институти Шарк филологияси факультети 4-боскич талабаларига "Араб халк огзаки ижоди" махсус курси буйича маърузалар укимовда.

Ушбу диссертация ишининг ёзилишида узларининг кимматли маслахатлари билан якиндан ёрдам берган мухтарам устозим, Уз ФА мухбир аъзоси, филология фанлари доктори, профессор Неъматуллох Иброхимовга узимнинг чексиз миннатдорчилигимни билдираман.

Тадкикотнинг тузилиши. Диссертация "Кириш", "Хулоса" ва "Фойдаланилган адабиётлар руйхати"дан ташкари учта асосий бобдан иборат.

Диссертациянинг асосий мазмуни

Кириш кисмида тадкикот мавзусининг долзарблиги, ишнинг урганилиши тарихи, максад ва вазифалари, илмий ва амалий ахамияти, манбалари ва тузилиши хусусида маълумот берилади. Араб фольклорининг манбалари, жанрлар таркибининг таснифи ва поэтикари, араб-узбек фольклор алокалари илк бор тадкик этилаётганлиги таъкидланади.

Ишнинг биринчи боби "Араб фольклорининг манбалари ва таснифи" деб номланган булиб, "Араб фольклорининг манбалари" хамда "Араб фольклорининг жанрлар таркиби" каби мавзуларДан ташкил топган.

Араб фольклори тарихига дойр ёзма манбаларни илмий жихатдан тавсифлаш араб халк огзаки ижодининг энг кадимги даврлардан бугунги кунгача булган тарихий тараккиёти жараёни хакида тула маълумот олиш имконини беради.

"Куръони карим"да кадимги араб фольклорининг куйидаги икки жанри уз ифодасини топган: а) кадимги уруг-кабилалар ва пайгамбарлар хакидаги афсоналар; б) макол ва хикматли сузлар. Бинобарин, "Куръони карим"да фольклор элементларининг таъсири гоят кенгкамровли ва ранг-барангдир. Хатто унинг поэтик курилиши, бадиий хусусиятлари, образлар тизими ва сюжетига дойр илмий тадкикотлар бу китобнинг яратилишида фольклор мухим эстетик ахамият касб этганлигини курсатади.

"Куръони карим"даги накллар куйидаги атамалар билан белгиланади: "хадис" (хикоя), "наба" (хабар, ахборот), "кисас" (накл, кисса), "хабар" (хабар), "асатир" (афсона, миф). "Хадис" ва " кисас" атамалари олис замонларда булиб утган вокеа-ходисалар хакидаги хикояларга нисбатан кулланилади. "Наба" ва "хабар" эса "муайян вокеа-ходиса (одатда хикоя килинаётган вакгдан унча узок булмаган муддатда руй берган вокеа)нинг бевосита гувохи ёки иштирокчиси томонидан баён килинган хикоя"га нисбатан кулланиладиган атамалардир1. "Асотир" атамаси эса "Куръони карим"да куплик шаклида2 ва факат "асотир-ул-аввалин" (кадимги афсоналар) бирикмаси сифатида кулланилган.

"Куръони карим" афсоналарида "од" ва "самуд" исмли кадимги араб кабилаларининг номи 26 марта кайд килинган. Накл килинишича, бу кабилалар фосиклиги, кабохат ва разолатга ботганлиги учун Аллохнинг газабига дучор булиб, кирилиб кетган. Аллох "од" кавмига Худ алайхиссаломни "самуд" кабиласига эса Солих пайгамбарни элчи килиб юборган. Солих алайхиссалом уз кавми олдига бориб, Аллохнинг иродаси билан муъжиза курсатибди: у коятошни "Аллохнинг туяси" (накат Аллах)га айлантирса хам фосик кавм пайгамбарни "ёлгончи" килишиб, у (туя)ни суйиб юборган эдилар. Парвардигорлари узларининг гунохлари сабабли устларига киргин юбориб, уни (киргинни барчаларига) баробар килди3. Бирок кадимги кабилалар ва пайгамбарлар хакидаги кенгкамровл'и хикоят ва ривоятлар "Куръони карим"да унчалик куп эмас.

"Куръони карим"да, кадимги хикоятлар билан бир каторда илк ислом ривоятлари - Мухаммад алайхиссаломнинг самога чикиши (ми'радж) ва унинг Маккадан Куддуси Шарифга тунги саёхати (исра), (Куръон, 17,1), шунингдек, мумин ва гумрох жинлар хакидаги (Куръон, 72, 1-15) накллар хам уз ифодасини топган.

"Куръони карим" тилининг образлилиги, бадиий тасвир воситаларига бойлиги, поэтик нуткнинг энг ёркин лисоний элементларини узида мужассамлаштирганлигининг эстетик замини хам авв'ало халк ижодидадир. Унда макол ва хикматли сузлардан самарали фойдаланилган. "Куръони карим"да кулланилган энг характерли маколлардан бири "Анкабут" сурасидаги 41-оятда учрайди: "уа инна аухана-л-буйут лабайт ал-анкабут", яъни "уйларнинг энг заифи ургимчак уясидир".

'Грязневич П.А. Развитие исторического сознания арабов (У1-УШ вв.) // Очерки истории арабской культуры У-ХУ вв. М„ 1982. с. 109, 129.

2 Бу сузнинг бирливдаги шакли "устура" тарзида ёзилади. Одатда бу калима чинг этимологиясини грекча "история" сузига боглайдилар.

3Куръони карим. Узбекча изошли таржима. - Тошкент, Чулпон, 1992. 91-сура. 14-оят [Бундан кейин шу манбага мурожаат килинади, кавс ичида сура ва оят раками курсатилади |.

Ма^ол, матал, хикматли суз ва ухшатишлар "Куръони карим'да "масал" деб юритилади. Мазкур термин паремиологик жанр атамаси сифатида араб адабиётидан мустахкам урин олган1.

Тафсир ва "Кисасул анбиё"ларни тахлилга жалб этиш "Куръони карим"ни фольклоршунослик нуктаи назаридан тадкик этишнинг кенг имкониятларини очади. Шу уринда бир мисол келтирайлик: "Куръони карим"да "баланд устун(ли касрлар) эгаси булган Ирам" (Ирам, зат ал-имад) факат бир мартагина тилга олиб утилади (Куръон, 89,6). "Куръони карим"да Ирам хакида гоят киска маълумот берилган. "Вал фажр" сурасининг 6-7-оятларидаги маълумот бу афсонавий жой хакида тула тасаввур хосил килишга имкон бермайди: Ирам номи зикр этилган оят узбек тилига шундай таржима килинган: "(Эй Мухаммад), Парвардигорингиз (бошка) юртларда ухшаши яратилмаган, баланд устун (ли каср)лар эгаси булган Ирам (шахридаги) Од (кабиласи)ни кандай (халокатга дучор) килганини курмадингизми?" (Куръони карим, б. 501.).

"Куръони карим" оятларига шарх битган купгина муфассирларнинг талкинига кура, Ирам Жанубий Арабистонда кадим замонларда мавжуд булган шахар номидир. Ривоятларда айтилишича, бу шахарда яшашни ихтиёр этган кишиларни Аллох Ирам йулида халокатга дучор килган булса-да, унинг касрлари сакланиб колган эмиш. Бу афсонавий шахар тугрисидаги ривоятнамо кайдлар ёки эпик кахрамонларнинг Ирамдаги саргузаштлари бир катор тарихий ва жугрофий асарларда, шунингдек, "Алф лайла ва лайла" эртакларида хам учрайди2.

Уз даври фольклорини жуда яхши билган Мухаммад алайхиссалом уз диний, маърифий, ахлокий, эстетик карашларини таргиб килишда хам араб халк огзаки ижодининг афсона, ривоят, макол ва хикматли суз каби жанрларидан самарали фойдаланган.

Хадисларда баён этилган хикматлар мохиятига кура халк маколларига гоят якин, халк орасида кенг оммалашган хадисларнинг маълум кисми кейинчалик маколларга айланган2. Бу бадиий ходисага куйидаги маколга айланган хадисни мисол килиб келтириш мумкин: "ал-джар кабла-д-дар уа-р-рафик кабла-т-тарик", яъни "уй куришдан аввал кушни (танла), йул танлашдан бурун йулдош (дуст) танла"4.

"Хикмат" - муайян муаллиф томонидан баён килинган ибратомуз ибора ёки пурмаъно фикрнинг бадиий суз воситасида ифодаланган куриниши, шунингдек, халк огзаки ижодидаги куйма хикматли сузлар - афоризмларнинг умумий атамасидир. Урта аср араб адабиётидаги муаллифи мавжуд хикматлар халк афоризмларига хам

1 Selheib R. Die klassisch-arabischen Sprichwortersam-mlungeen. Gravtnhage. 1954. S. 8-92.

2 Салье M. 1958. T.4. c. 30-37.

3 Бундам кадис тупламлари хакида каранг: Sellheim. S.20.

* Бу хакда каранг: Locmani sapientis fabulae et selekta guedam Arabum, Adagia - Leidae, 1915. N XX.

шаклан, хам мохиятан шу кадар якинки, улар орасида муайян бир чегара куйиш гоят мушкул1. Одатда макол сифатида оммалашган хикмат грамматик жихатдан тугал ran холида шаклланган куйма суз бирикмаси ("клише")дан иборат булади. Матал sica тугал ran сифатида шаклланиб улгурмаган тургун бирикмадир2.

Хикматли суз ва афоризмларнинг жанрий мансубиятини белгилашда араблар куйидаги терминлардан фойдаланганлар: "акуал" - "суз", "нутк" ("каул" сузининг куплик шакли); "калима" - "суз"; "хикма" - "доно ran", "ибратли суз"; макол, матал шунингдек, накл ва масал жанрлари учун "масал" (куплик шакли "амсал") атамаси кулланилган.

$ рта асрда жуда куп хикмат тупламлари тузилганлиги маълум. Бундай тупламлар ичида туртинчи халифа Хазрат Али ибн Абу Толиб (600-661 йиллар)га нисбат бериладиган бир мажмуа алохида шухрат козонган. И.Ю.Крачковскийнинг кайд килишича, "бу тупламдаги хикматларнинг муаллифи Али деб курсатилиши, шубхасиз, бахсталаб масаладир. Назаримизда, бу афоризмларни яратган илк муаллиф номи асрлар давомида унутилиб кетган ва тилдан тилга утиб, халк орасида кенг оммалашиб кетган3,

Макол ва матал тупламларига баъзан халк огзаки ижодидан олинган турли хил ибратли ривоят ва хикоялар хам киритилади. Хусусан, араб халк маколларининг нисбатан кадимий тупламларидан бири деб эътироф этиладиган ал-Муфаддал ад-Даббий (787 йилда вафот этган) томонидан тузилган мажмуада "Аййам ал-араб", ят^ни "Арабларнинг кунлари" хакидаги бир неча ривоятлар келтирилган4.

Ал-Майдоний томонидан тузилган "Мажма ал-амсол" номли бу туплами олти мингдан зиёд макол ва маталларни уз ичига олади. Олим у ёки бу маколнинг келиб чикишига сабаб булган вокеа-ходисалар хакидаги ривоят ва хикоятларни хам илова килган.

Аз-Замахшарий томонидан келтирилган хикояларнинг айримлари5 ал-Майдоний наклларига ухшаб кетса-да (масалан, Жухо хакидаги хикоят), баъзи масал, афсона ва ривоятлар сюжети узига хослиги билан ажралиб туради (масалан, Анко деган куш тутрисидаги хикоят)6. Аз-Замахшарий тупламида шер билан эшак хакидаги масал хам мавжуддир7. Диссертант Ал-Майдоний ва аз-Замахшарий тупламларига сюжети бир хил булган хикоятларнинг киритилганлигининг сабабини бу икки олим муштарак манбадан фойдаланганлигида деб билади.

XI асрдан эътиборан шахарликлар маколларидан тузилган алохида мажмуалар юзага кела бошлаган. Ана шундай

1 Крачковский И.Ю. Афоризмы Ибн ал-Му'тазза // Изб.соч. Т.6. с.43.

2 Пермяков Г.Л. От поговорки до сказки. М. Наука, 1971, с.9.

3 Крачковский И.Ю. Афоризмы Ибн ал-Му'тазза... с.43.

4 Ал-М.уфаддал ад-Даббий. Амсал ал-араб. Стамбул. 1883. 26-44-бетлар.

5 Замахшарий. Ал-Мустакса фи амсал ал-араб. Хайдаробод, 1962. Т.1. с.76.

6 Курсатилган асар. Т.2. 150-бет.

7 Курсатилган асар. Т.2. 147-бет.

тупламларнинг энг кадимий намуналаридан бири Али ибн ал-Фадл ат-Талконий томонидан 1030 йилда тузилган булиб, 613 та Багдод халк маколларини уз ичига олади1. Тахминан худди шу йилларда яратилган бошка бир мажмуа - ас-Са'олибийнинг "Китаб ат-тамсил ва-л-мухадара" асарига хам Багдод маколлари киритилган2. XIV асрга келиб эса Миср "шахар маколлари"нинг дастлабки туплами яратилган3. Кейинги даврларда (ХУЬХУШ асрлар) тузилган шахар маколлари мажмуалари асосан Сурия ва Ливан фольклори материалларини уз ичига олади.

Урта аср араб маданий обидалари тизимида одоб-ахлок хакидаги маърифий адабиётлар мажмуаси (адаб) алохида урин тутган. Ана шундай кадимий тупламлар орасида Абдуллох ибн Муслим ибн Кутайба (828-889)нинг "Уйун ал-ахбар"4 асари алохида урин тутади.

Ибн Кутайба "Уйун ал-ахбар"га ёзган сузбошисида уз асарининг тарбиявий ахамияти хакида тухталар экан, тупламни тузишда яхши ахлокни таргиб килувчи ибратли хикоялар вг. накллардан, шунингдек, хикоя, латифа ва ривоятлардан фойдаланганлигини кайд килади. Масалан, икки жинни хакидаги латифа шундай асарлар сирасига киради. Кунлардан бир куни бир подшо икки жиннини хузурига чакириб, уларнинг устидан кулмокчи булибди. Аммо жинниларнинг телба-тескари гапларидан жахли чиккан подшо жаллод, деб чакирганини билмай колибди. Шунда жиннилардан бири иккинчисига караб: "Биласанми биз иккита жинни эдик, энди учта буладиганга ухшаймиз" - дебди5. Жинни, кал, тентак ва каландарлар хакидаги латифа ва ривоятлар дунё халклари огзаки ижодиётида. хусусан араб фольклорида кенг таркалган6.

Шунингдек, диссертациянинг ушбу фаслида Абу-л-Лайс ас-Самаркандийнинг "Бустон ал-орифин", Ибн Абд Раббихийнинг "ал-Икд ал-Фарид" каби асарларидан араб фольклори намуналари хам тахлил килинган.

Абу-л-Фараж ал-Исфахоний (897-967)нинг "Китабу-л-агани", яъни "Кушиклар китоби" асари хам фольклор материалларига нихоятда бойдир. Бу манбага араб халк ижодининг ривоят, кушик. хикоят ва латифа каби жанрларига материаллар,шунингдек, "Аййам ал-араб" эпосининг айрим хикоялари хам киритилган. Б.Я.Шидфарнинг аниклашича, "Кушиклар китоби"даги Имру ул-Кайс, Тарафа, Антара ва Мажнун хакидаги ривоятлар сюжети аслида халк огзаки ижодидан олинган7.

1 Ат-Талконий. Рисала фи-л-амсали багдадиййа. Ал-Кахира. 1913.

2 Каранг: Ас-Са'алибий. Китабу-т-тамсил уа-л-м уха дара. Каир, 1965.

3 Лебедев В.В. Арабские пословицы в рукописях собрания Фирковича / / Письменные памятники Востока. Еженгодник. 1973. М. 1979. с.120-121.

4 Ибн Кутайба. Уйун ал-ахбар. Ж.1-4., ал-К<Дира. 1925-1930.

5 Ибн Кутайба. Уйун ал-ахбар. Т.2. 47-бет.

6 Х-Х1 асрда яшаб ижод килган ал-Хасан инб Му^аммад ан-Нисабурий ана шундай хикояларни жамлаб, "Китабу укала ал-маджанин", яъни "Зукко девоналар китоби" номли алохида туплаы хам тузган.

7 Шидфар Б.Я. Образная система арабской классической литературы (У[-ХИ вв). М. 1974. с.46.

Абдурахмон ибн Али Ибн ал-Жаузий (Шб-1200)ни«г "Китаб ал-азкийа", яъни "Закийлар китоби" асари бевосита халк ижодидан олинган латифа ва хикоятларга гоятда бойлиги билан алохида ажралиб туради. Мазкур мажмуанинг 28-боби угриларнинг айёрликлари хакидаги хикоялардан иборат булса1, 32-33-боблари у ёки бу даражада фольклорга алокадор булган масал ва мажозий характердаги хикояларни уз ичига олган2. Хусусан, шер, бури ва тулки тугрисидаги масалда жонивор-персонажларнинг хар бири уз номига эга: шер - Абул-харис, тулки эса Абу Муъавия деб аталган3. Мажозий эртакларда жонивор-персонажларнинг одамларга Куйиладиган исм билан аталиши жахон халклари фольклорига хос муштарак анъана. Гарчи Ибн ал-Жаузийнинг узи бу масални адабий манба - X асрда яшаган багдодлик кози Му'афа ибн Закарийа ан-Нахраванийнинг "ал-Жалис ас-салих ал-кафий ва ал-анис ан-намих ас-сафий" асаридан олганлигини эътироф этса-да, мазкур масал сюжети шубхасиз, кадимги араб мажозий эртакларига бориб таналади. Кейинчалик бундай характердаги мажмуа тузишга кул урган муаллифларнинг купчилиги "Китабул-азкийа"га мурожаат килиб, Ибн ал-Жаузий хикоятларидан ижодий фойдаланганлар. Хусусан, XV асрда яшаб, ижод килган мисрлик адиб Мухаммад ибн Ахмад ал-Ибшихий узининг "ал-Мустатраф фи кулл фанн мустазраф" номли йирик мажмуасини яратиш жараёнида Ибн ал-Жаузий асарига бир • неча бор мурожаат килган. Айрим тадкикотчилар ал-Ибшихий мажмуасининг оригиналлигига шубха киладилар, яъни бу асар Ибн ал-Жаузийнинг "Китабу-л-азкийа", Ибн Кутайбанинг "Уйун ал-ахбар", Ибн Абд Раббихининг "ал-Икд ал-фарид" китобларидан саралаб олинган хикоятлардан тузилган деб Хисоблайдилар4. ,

Бирок, кузатишлар шуни курсатадики, ал-Иби)ихий мавжуд манбалардан ижодий озикланиш билан бир каторда халк ижоди анъаналаридан хам самарали фойдаланиб, уз даври араб фольклорининг жонли ижродаги анъаналарини тула акс эттира олган. Хусусан, Ал-Ибшихий 300-дан зиёд араб маколини ёзиб олган ва уларни алифбо тартибида тавсифлаб, уз тупламига киритган. Купгина маколларда араб тилининг миср шеваларига хос лисоний унсурлар, диалектизмлар учрайди: курсатиш олмоши шундай берилган: "да" -мана(музаккар жинс); "ди" - мана(муаннас жинс); "ади" - мана (юклама) ва х.к. Шунингдек, "Мустатраф"даги айрим хикоят ва масаллар сюжетининг бадиий замини хам фольклордадир.

Тахминан XIV асрдан эътиборан араб адабиёти ва адабий тили тарихида муайян тургунлик даври бошланган5. Адабий жараёндаги бундай узгаришлар самараси уларок янги типдаги антология-

' Ибн ал-Жаузи. Китабу-л-азкийа. Копира, 1887. 142-156-бетлар.

2 Курсатилган асар, 181-192-бетлар.

3 Курсатилган асар. 189-бет.

4 Ahlwwardt W. Yerieichniss der arabischen Handscriiten. Bd. VII. Berlin, S.373.

5 Фильштинский И M. Арабская классическая литература . М. 1965. с. 250.

мажмуалар тузиш хукмдор, сарой ахли ёки бой-бадавлат кишиларга эмас, балки оддий кишилар, хунармандлар, савдогарлар ва бошка касб эгаларига мулжаллаб тузилар эди. А.Е.Кримский бундай мажмуаларни "оддий халк рухига якин латифалар туплами"1. В.В.Лебедев эса "фольклорлаштирилган (халк) антслогиялар" деб хисоблайди2.

Араб халк антологияларининг энг кадимий намуналаридан бири аёллар макри хакидаги хикоят ва ривоятлар мажмуаси хисобланади. XIV асрнинг биринчи ярмида Мисрда номаълум муаллиф томонидан тузилган бу мажмуа Париж Миллий кутубхонасидаги К^лёзмаларнинг 1471 йилда руйхатга олинган тавсифномасида биринчи марта кайд килинган3. Бу тупламдан урин олган 25 хикоятнинг аксарияти халк огзаки ижодиётидаги маиший эртак ва ривоятлар асосида шаклланган. Хусусан, умр буйи аёллар макри хакидаги хикоятларни ёзиб, туплаб юрадиган икки шайх хакида хикоят (бу тупламдаги олтинчи хикоят булиб, 20-27-сахифаларда жойлашган)нинг араб фольклорида хилма-хил вариантлари мавжудлиги маълум4. Илгари тузилган тупламларда хам бу сюжетнинг адабий кайта ишланган варианти кайд килинган булса-да5, хикоят матнидаги диалектизмлар муаллиф бевосита халк ижодидан фойдаланган деб хулоса чикаришга асос булади.

Пайгамбаримиз Мухаммад алайхиссалом хаётларига багишлаб Ибн Исхок (767 йилда вафот этган) томонидан тузилиб, муаррих Ибн Хишом (833 йилда вафот этган) калами билан тахрир килинган "Сийра" ("таржимаи хол")га хам жуда куп афсона ва ривоятлар сингдириб юборилган6. Кадимги араб афсоналарининг каттагина кисми Абу Ханифа ад-Динаварий (828-895)нинг "Китаб ал-ахбар ат-тивал", Ибн Кутайбанинг "Китаб ал-маъариф" каби тарихий асарларига, шунингдек, ат-Табарийнинг машхур хронологик асарига киритилган. Ат-Табарий узининг "Хронологияси"ни яратишда "Инжил'да номлари зикр этилган пайгамбарлар хакидаги афсоналар (араб-ислом акидалари асосида кайта ишланган намуналари) билан бир каторда Од, Самуд сингари кадимги араб кабилалари тугрисидаги исломдан аввал юзага келган ривоятлардан хам фойдаланган. Асарнинг турли кисмларида 200 дан зиёд араб халк маколини хам келтиради7.

Али ибн Ал-Хусайн ал-Маъсудий (956 йилда вафот этган) "Муружу-з-захаб" номли асарида тарихий вокеаларни баён килиш.

1 Крымский А.Е. История новой арабской литературы. М. 1971. с.84.

2 Лебедев В.В. Средневековые арабские рукописи и фольклор// Письменные памятники и проблемы истории культуры народов Востока. М. 1981. с.75.

3 Шифр:. Араб. 3671.

4 Караиг: Colin G. Chrestomatie marocaine. Paris. 1939. p. 68-70.

5 Бу сюжетнинг илк вариантларидан бири XIII асрда яшаган адиб ал-Жабборий мажмуасида кайд килинган. Каранг: Лебедев В.В. Средневековые арабские рукописи и фольклор... с.80. (Примечание 6).

6 Шамусаров Ш. Арабский фольклор. Ташкент., Фан., 1992., с.34.

7 Бу маколларнинг барчаси ат-Табарий асарига тузилган "Курсаткич"да тулик илова килинган. Каранг: Tabari. Indices, p. 799-807.

шунингдек, муайян жугрофий худудни тавсифлашда афсона ва ривоятларда'н фойдаланган. Асарда Анко хакидаги араб халк афсонасининг матни келтирилади1. Шунингдек, у "наснас" деб аталувчи одамсимон жонзотлар хасида шундай ёзади: "Машрик ахли афсоналарида айтилишича, наснаслар Магрибда истикомат килишар эмиш. Магрибликлар эса бундай ёввойи махлуклар макони Машрикдадир деб хисоблайдилар"2. Ана шу кайдномадан кейин ал-Маъсудий наснаслар хакидаги машхур афсоналардан бирини баён килади. Шунингдек, "Муружу-з-захаб"да Хадрамаут, Яман ва Уммон хакидаги тарихий-топонимик ривоятлар3 хам берилганки, бу материаллар урта аср араб фольклорининг жанрлгр таркиби ва мавзулари хусусида назарий фикр юритишга асос була олади.

Закария ибн Мухаммад ал-Казвиний нинг "Ажаъибу-л-махлукат", Сираджад-Дин Умар ибн ал-Вардий нинг' "Харидату-л-ажаъиб", ал-Жохизнинг "Китабу-л-хайаван" ва ад-Дамирий нинг "Хайату-л-хайаван" асарлардаги мифологик жонзотлар (ифрит, жин. наснас, Рух, Анко каби) хакидаги афсоналаргина эмас, балки макол ва маталлар, латифа, масал ва накллар, жониворлар тугрисидаги хикоялар хам фольклоршунос учун муайян кизикищ уйготиши табиий. Масалан, В.Р.Розен томонидан нашр этилган4 товукнинг таксимланиши хакидаги афсона матни ал-Жохизнинг "Китабу-л-хайаван" асаридан олинган. Шуни хам кайд килиш лозимки, ал-Жохиз асарларидаги фольклор материаллари "Курсаткичи"нинг 1977 йил Багдодда чоп этилган нашрида ана шу рисолада кайд килинган афсона, асотир, ривоят ва хикоятлар асосий уринни эгаллайди5.

Ад-Дамирийнинг "Хайатул-хайаван" асарига киритилган фольклор материалларининг мавзу доираси бироз кенгрок. Бу китобда жониворлар тугрисидаги мажозий хикоялар-масаллар ва афсоналар билан бирга халифалар хакидаги тарихий ривоятлар хам накл килинган. Халифаларга багишланган хикояларнинг айримлари аник тарихий далиллар асосига курилган булса-да, маълум кисми бевосита араб халк огзаки ижодидаги латифа ва ривоят сюжетларига якинлиги сезилиб туради. Масалан, Халифа ал-Валид II узи учун каздирган катта ховузни май билан тулдиртириши хакидаги хикоя фольклор асаридир6.

Сийра - халк китоблари орасида хажман энг йирик асар хисобланади. У эпик баён усулининг кенгкамровлилиги, композицион курилишининг мураккаб тузилишга эгалиги билан характерланади. Сийра сюжетига асос булган эпик вокеалар тасвирининг марказида хамиша.ягона асосий кахрамон туради.

1 Маъсуди Мурудж.. Т.4. с.15.

2 Уша манба. Т.4. с.15.

3 Уша манба. Т.4. с.15.

4 Розен В.Р. Бедуинское остроумие// Записки восточного отделения Русского археологического общества. Т.З. 1888. с.126-128.

5 Ал-Вурус аш-шаъбии фи асари ал-Джахиз. Багдад. 1976.

6Ал-Дамири. Хайаг ал-хайаван. Каир. 1891. Т.1. 44-96-бетлар.

Айрим сийралардаги вокеалар баёнининг мзрказида якка кахрамон эмас, балки бутун бир кабила образи намоён булади. Масалан, Бану Хилол кабиласи хакидаги сийранинг образлар тизими шу поэтик мезон асосига курилган.

"Сийрат Бану Хилол"ни урта аср араб халк эпосининг йирик обидаси сифатида монографик жихатдан урганган Д.И.Онаева араб халк китобларининг барчасини "эпопея" термини билан атайдики1. назаримизда, бу унчалик тугри эмас. Араб халк китоблари орасида факат бир асар - "Сийрат Бану Хилол" эпопея характерига эга.

Н.Иброхимовнинг йирик назарий тадкикотлари урта аср араб халк адабиётининг энг кенг таркалган жанрларидан бири -сийраларнинг узига хос жанр хусусиятлари, сюжет тузилиши. композицияси, образлар таркиби ва бадиий-услубий жихатларини урганишга багишланган. Олим "арабларнинг узлари "сийар" ва "кисас" деб белгилайдиган халк китоблари узининг юксак бадиий фазилатлари, сюжетининг мароклилиги ва тилининг соддалиги туфайли халк орасида "кенг таркалганлигини" кайд килади2.

Урта аср араб халк адабиётининг яна бир жанри "киссаси шаъбийа" деб аталган. Урта асрларда эса "кисса", "кисас" деб юритилган бу жанрга мансуб асарлар сийратга Караганда хажман кичикрок бадиий шаклга эгалиги, сюжетининг ихчамлиги билан характерланади. Одатда халк киссаларида асосий кахрамон эпик биографиясининг энг мухим бир лавхаси ёки бир неча лавхалари тасвирига багишланган булади3.

Урта аср араб халк адабиётида кисса жанрининг икки типи мавжуд: 1) ишкий (романтик) киссалар; 2) маърифий (дидактик) киссалар. Ишкий-саргузашт мавзуидаги киссалар эса уз навбатида уч хил типга булинади: 1. Сентиментал-романтик киссалар. 2. Ишкий-саргузашт киссалар. 3. Сентиментал-саргузашт киссалар4.

Биринчи типга мансуб киссаларда эпик кахрамоннинг рухий кечинмалари, изтироблари талкини биринчи планга чикарилади. "Узро" туркумига кирувчи халк китоблари, хусусан, Лайли ва Мажнун, ал-Валид ва Салма хакидаги киссалар шу туркумга оиддир. Маълумки, "узро" атамасининг адабий термин сифатида араб адабиётидан' урин олиши шу ном билан аталувчи кадимги араб кабиласи билан богликдир.

Ишкий-саргузашт киссаларнинг кахрамонлари эса уз севган ёрига етишиш учун хар кандай кийинчиликларни енгиб утиб, максад сари дадил интиладилар. Кохира козисининг угли Талх ва канизак Тухфа хакидаги киссада вокеалар ривожи шу тахлитда кечади5.

1 Онаева Д.И. "Сират Бани Хилал" - характерное произведение позднесредневекового арабского эпоса. АКД. М. 1974. с.8.

2 Иброхимов Н. Урта аср араб халк адабиёти. Тошкент, Фан, 1994. 209-бет.

3 Онаева Д. К характеристике структуры "Сират Бану Хилал" // Вопросы восточного литературоведения и текстологии. М., 1975. с.8.

4 Лебедев В.В, Проблемы... с. 24-25.

5 Лебедев В В. Две неизвестные арабские средневековые повести, с. 130-133.

Сентиментал-саргузашт киссалар араб халк адабиётининг нисбатан мураккаб бадиий типларидан бири хисобланади. Чунки бундай ниссаларда "кахрамоннинг мух аббат йулида чеккан изтироблари, огир рухий кечинмалари билан биргаликда кизикарли саргузаштлари, бошдан кечирган ажойиб-гаройиб вокеалари хам баён килинади"1.

"Алф лайла ва лайла"га киритилган Уне ал-Вужуд ва ал-Вард фи-л-Акмам хакидаги кисса2, шунингдек, хинд шахзодаси Юсуф ва юнон маликаси ал-Хайфа хакидаги киссанинг 1908 йилда Кохирада нашр этилган намунаси3 сентиментал-саргузашт типидаги халк китобларидир.

Маърифий-дидактик киссаларда эса ахлокий, таълимий карашлар, панд-насихат ва халк угитлари уз ифодасини топган булади. "Алф-лайла ва лайла"даги доно канизак Таваддуд хакидаги кисса4 шу типга мансубдир.

Урта аср араб халк киссаларининг нисбатан мукаммал руйхати хамда кичик эпик жанрлар (ривоят, хикоят, латифа ва масал)га оид халк адабиёти намуналарининг тула тавсифи В.Шовеннинг "Библиография"сида келтирилган5.

Араб фольклори асарларининг ёзиб олинган намуналари топилиши урта аср араб ёзма ёдгорликларидаги фольклоризмларни хам янгича талкин килиш имконини беради. Чунки урта аерларда яратилган купгина бадиий, илмий ва диний-маърифий адабиётларнинг муаллифлари араб фольклори намуналарини имкони борича аникрок ва мукаммалрок ифодалашга харакат килишган. Сафи-ад-Дин ал-Хиллийнинг достонига киритилган Багдод маколлари5, Ибн Халдун "Мукаддима"сида берилган халк кушиклари7 урта аср араб фольклорини ёзиб олишнинг узига хос бир усулидир. Шунингдек, Юсуф ал-Магрибий томонидан тузилган "Мнср шевалари лугати"да8 хам турли жанрга мансуб фольклор асарлари учрайди. Муаллиф Миср лахжасидаги муайян сузлари маъносини изохлаш максадида араб фольклорининг макол, топишмок ва кушик каби жанрлари материалларидан фойдаланади. Диссертант ана шундай асарларда кайд килинган фольклор намуналари араб халк огзаки ижоди материалларини ёзиб олишнинг илк боскичи махсули деб хисоблайди.

XVIII аерга келиб араб халк -огзаки ижоди намуналарининг бевосита араб ёзувида китобат килинган мажмуалари яратила

1 Лебедев В.В. Две неизвестные арабские средневековые повести, с. 130.

2 Булак. Т.1. с.564-668. Салье. Т.4. с.288-328.

3 Киссатул малика ал-Хайфа уа маъшукиха Юсуф ал-Хасан. Ал-Кахира. с.130-133.

4 Салье М.А. Т.5. с.13-93.

5 Chauvin V. Biblbographie t.4-7.

6 Carcia Gomes Un poema paremiologica de Hilli // Al-Andalus. t. 36. p. 329-372.

7 Les prolegomenes d'Ebn Khaldoun // Notices et exraits. t. XVII. Paris 1858. p. 192-195.

s Йусуф ибн Закарийа ал-Магриби. Даф ал-иер ан-калам ахл Миср. <1>аксимиле рукописи Предисл. и указатели А.С.Аввада. М. 1968. с.311.

бошланган. Худди шу даврга мансуб халк кушиклари тупламининг бнр неча вариантлари мавжуд эканлигини аниклаган1. 1780 йилда араб тилининг Сурия шевасида ёзиб олинган киркта эртакдан тузилган бир туплам хам сакланиб колган2.

Факат бир жанрга оид материаллардан тугилган махсус тупламлар билан бир каторда араб халк огзаки бадиий ижодининг турли-туман жанрларига дойр матнлардан таркиб топган мажмуалар яратиш анъанаси хам мавжуд булган. Мисол тарикасида ливиялик насроний Йусуф ибн Башшар атчТарабулисийнинг 1793 йилда тузган бир тупламини тилга олиб утиш жоиздир. 958 та макол, 6 та хикоят ва юздан зиёд халк кушиклари (мавваллар) намуиаларини уз ичига олган бу туплам хозирги кунда Упсала шахри (Швеция)даги Университет кутубхонасида сакланади3.

XVIII аср охири - XIX аср бошларида араб фольклори намуналарини ёзиб олишнинг янги боскичи бошланди. Франциянинг Кохирадаги консули вазифасида хизмат килган Асселен де-Шервил томонидан араб халк эртаклари ва маколлари йигилган. 1804-1809 йилларда Миср, Сурия ва Фаластинда булган немис сайёхи В.Зетцен (1767-1811) жуда куп кушик, макол, эртак, топишмок ва маиший характердаги огзаки хикояларни айтувчиларнинг услуби ва у мансуб шеванинг лисоний хусусиятларини саклаган холда ёзиб олишга муваффак булган эди4. Шунингдек, араб фольклори намуналарини ёзиб олиш ва нашр этиш борасида XX асрда амалга оширилган ишлар хусусида диссертацияда муфассал маълумот берилган.

Биринчи бобнинг иккинчи фасли араб халк огзаки ижодининг жанрлар таркиби ва таснифи масаласига багишланган.

Таникли фольклоршунос В.Я.Проппнинг ёзишича, "бадиий-поэтик ' тизими, маиший камрови, ижро усули ва мусикага муносабатидаги муштарак хусусиятларга кура туркумлашадиган ёки муайян гурухни ташкил этадиган асарлар силсиласи фольклор жанри дейилади"5. •

Араб халк огзаки ижоди асарларини ижро усулига кура таснифлаганда жанрлар таркиби куйидаги гурухларга булинади:

1.Нуткий жанрлар (макол, хикматли суз, топишмок ва олкишлар).

2. Назмий жанрлар (лирик кушиклар, йиги йукловлар, мехнат кушиклари ва маросим кушиклари).

3. Насрий жанрлар (эртак, афсона, ривоят, огзаки хикоя ва латифалар).

1 Лебедев В.В. Средневековые арабские рукописи и фольклор... с.81; прим.23.

2 Mingana "А. Catalogue oi the Arabic Manusripts in the John Rylands Library. Manchester. 1934. p.903-904. N.665a.

3 Tornberg C.l. Codiees arabici, persici et turcici Bibliothecae Regiae unversitatus, Upsaliensis. Upsala. 1849. p.45. N.74/

4 Pertsch W. Die arabischen Yandschriften der herzolgelichen Bibliothek zu Githa Bd. 4. Gotha. 1882. s.207-209. N 2189-2190.

5 Пропп В.Я. Жанровый состав русского фольклора // Фольклор и действ <тельность. М. 1976 с.46.

4. Сахнавий жанрлар (халк драмаси, халк томоша санъати асарлари).

Кадимги араб халк маколларини таркалиш ареалига кура икки типга булиш мумкин: а) Машрик маколлари (Ирок, Бахрайн, Оман, Хадрамаут, Надж); б) Магриб маколлари (Хиджоз ва Яман)1. Шаркий араб мамлакатларида яратилган халк маколлари ал-Муфаддал ад-Даббий мажмуасида жамланган. Бу мажмуада мавжуд булган макол ва наклларнинг аксарияти Тамим деган бир кабила аъзоларидан ёзиб олинган2. Бинобарин, кейинги даврларда араб дунёсида кенг таркалиб, машхур булиб кетган "ал-хадис зушуджун" (яъни "бир вокеани хар ким билганича шархлар") хамда "сабака ас-сайф ал-азл" ("Килич танбехдан уткир") каби маколлар3 хам ана шу кабила фольклорининг махсулидир.

Ал-Майдоний айрим маколларга изох берар экан, мазкур паремиологик бирлик кандай пайдо булганлиги, кайси худудда, кайси кавм фольклорида таркалганлиги хакида тула маълумот беради. Мадиналиклар орасида "аш'аму мин аз-Зуммах" маколи4 хам кенг таркалган. Ал-Майдонийнинг сузларига Караганда, Зуммах - Мадина богларини вайрон килган улкан куш номидир.

Ал-Майдоний уз мажмуасига "ал-мувалладун" туркумига мансуб 908 та макол ва хикматли сузни киритган. Мажмуа сузлигидаги хар бир алифбо каторининг охирида берилган бундай узлаштирма паремиологик катлам намуналари классик араб халк маколларидан (ал-Майдоний тупламида берилган бундай маколлар сони 4765 тадир) фаркли равишда махсус тартиб раками остида алохида тавсифланмаган. Ал-Майдоний тупламига кирган маколларнинг характерли хусусиятларини курсатиб бериш учун бу уринда бир неча мисолни келтириб утиш кифоя: "ас-Синнуру-е-саййах ла йу'тад шай'ан", яъни "Вахимаси оламни бузар, аммо кулидан хеч бир иш келмас"; "Лайса биси-йахи-л-гураб йаджи ал-матар", яъни "Бир карга кагиллагани билан ёмгир ёгмас"; "ман амала даиман акала на'иман", яъни "Ишлаган - тишлайди", "уака'а-л-лисс 'ала-л-лисс", яъни "Угрини карокчи урди"5 ва х-к.

Диссертацияда, шунингдек, Миср, Сурия, Адан маколларининг узига хос хусусиятлари, маъноси ва бадиияти тадкик этилган.

Араб фольклорининг нуткий жанрларидан бири топишмокдир. Биз куздан кечирган кадимий ёзма -манбаларда, айникса, исломДан бурунги даврларда яратилган араб адабиёти намуналарида бу жанрга мансуб хеч кандай матн кайд килинмади. Урта аср ёзма манбаларида эса маъно жихатдан топишмо^ жанрининг бадиий хоссаларини узида мужассамлаштирган адабий жанр намунаси кайд килинган. "Лугаз" термини билан аталган бу жанр уз мохияти, бадиий шакли ва

1 Абду-л-маджид ал-бидин. Ал-амсал фи-н-насрил-арабийй-л-кадим. Ал-Кахира. 1956. 17;37-бетлар.

2 Юкоридаги манба, 52, 54, 55-бетлар.

3 Муфаддал, 4-бет.

4 Юкоридаги асар. ЗЭабет. №2070.

5 Майдоний. Т.1. 262, 356-бетлар; Т.2. 257, 328, 331, 382-бетлар.

маъноси яширинган нарса - ходисанинг белги-хусусиятларини поэтик рамзлар билан ифодалаш усулига кура узбек адабиётидаги "чистон" ва "лугз" жанрини эслатади. Лугаз жанри намуналари ал-Ибшихий1 ва Йусуф ал-Магрибий2 асарларида келтирилган.

Араб халк адабиётини урганишга ихтисослашган немис олими Э.Руоффнинг 1933 йилда Тюбинген университети илмий кенгашида химоя килинган диссертация иши араб халк топишмокларини урганишга багишланган3. Араб топишмокларининг узига хос хусусиятларидан бири шундан иборатки, унда рамзий образ ва тимсол сифатида тилга олинган ёки метафорага асос булган нарса -предметлар жонлантирилади. Уларга инсоний хислатлар, белги-хусусиятлар бахш этилади.

Араб фольклорининг кадимий тарихга эга булган нуткий жанрлардан бири афсун-аврашлардир. Афсун кадимги арабларнинг исломдан аввалги даврдаги фольклорининг оммавий жанрларидан бири булиб, Куръони каримнинг 113-114 сураларида хам уз ифодасини ■ топган. И.Ю.Крачковскийнинг тахминича, 113-сура "исломдан аввалги даврлардаги анъанавий авсун матнининг кайта ишланган куринишидир"4. "Ал-Муаддий-затаний" деган махсус ном билан аталувчи бу икки сура Куръони каримдаги бошка баъзи бир суралар (масалан, фотиха сураси) билан биргаликда исломий дуо ва олкишлар сифатида ^килади. Кадимги арабларнинг исломдан аввалги даврларда яратилган афсун ва олкишларининг бир кисми Э.Митвох томонидан нашр этилган5. Мавзу йуналиши ва хаётий-маиший камровига кура бу афсунларни куйидагича таснифлаш мумкин: сигир касал булганда укиладиган афсун; куй ёки туялар боласини эмизганда укиладиган афсун; моллар кисир колмаслиги учун укиладиган афсун6.

Арабларнинг кушик фольклори бадиий суз ижрочилигининг бу турига хос барча умумий поэтик ва эстетик белгиларни узида мужассам ' этганлиги билан характерланади. Кадимги араб шеъриятининг тадкикотчиси Хусайн Нассарнинг ёзишича, исломдан аввалги араб фольклорининг назмий жанрлар таркиби куйидагича тасниф килинган: агани ал-афрах (байрам кушиклари); агани ат-туфула (болалар кушиклари); агани ал-абар ("кудук кушиклари"); агани ал-бина (бинокорлик кушиклари); ал-хида (туякашлар кушиги); анашид ал-хуруб (харбий-ватанпарварлик кушиклари); ан-нувах (йиги-йукловлар)7.

1 Мустатраф. T.2. 236-239-бетлар.

2 Йусуф ал-Магриби. Даф ал-иср ан калам ахл Миср (Удаление бремени с речи жителей Египта). Факс, рукоп. / Предисл. и указ. Аввада A.C. М. 1968. с. 319.

3 Ruofi Е. Arabische Ratsei, gesmmelt, ubersetzt und erklert. Eiin Beitrag Zuz Volkskunde Plastinas. Inang-Oiss. Tubingen. 1933.

4 Корак. Перевод и комментарий И.Ю.Крачковского. 2-е изд. М. 1986. с. 657.

5 Mittwoch Е. Altarabische Amulette und Beschworungen. Nach Harnzan al-lsbahani / / Zeitscrift für Assyriologie. Bd. XXVI Leiozig, 1906 s. 270-276.

6 Россия Давлат Миллий кутубхонаси. Кр.35. 175-бет.

7 Хусайн Нассар. Аш-ши'ру-ша'бий ал-арабий. Ал-Кахира. 1962. 38-бет.

Купгина кушиклар энг содда поэтик вазн-ражазда тукилган ва одатда уржузалар деб аталган.

Араб халк болалар кушиклари мавзу йуналишига кура икки туркумга булинади: а) болаларнинг узлари томонидан тукилган кушиклДар; б) аллалар.

Урта аср араб фольклорида аллалар "мураккасат" атамаси билан таснифланган. "Мураккасат" атамасининг лугавий маъноси "уйин тушишга мажбур килмок" демакдир. Кадимги араб аллалари .ва эркалаш кушиклари таникли венгер семитологи И.Гольдциер томонидан тупланган1. 1968 йилда эса бу материалардан тузилган матнлар туплами В.Вальтер тахрири остида нашр хам этилган2. Болалар поэтик фольклори жанрларига оид матнлар нисбатан тургун матнга эга булиб, тарихий-фольклорий жараёнлар давомида нихоятда кам узгаришга учрайди.

"Кудук кушиклари" деб аталувчи халк шеъри намуналарининг юзага келиш тарихи араб фольклорининг энг кадимги даврлардаги тараккиёт боскичларига богланади. Чунки асосан чул-сахроларда истикомат килган бадавийларнинг турмуш тарзи куп жихатдан кудук ва оби хаётга алокадор булган. Хар бир кудукнинг- казилиши бадавийлар хаётида унутилмас вокеа булган. Кудук казиш чогида улар уз мехнатлари, яъни оби хаёт манбаининг бунёд этилишига багишланган халк кушикларини куйлаганлар Ана шу казув жараёни билан боглик мехнат кушиклари "кудук поэзияси" деб аталган. Хусайн Нассарнинг маълумотларига Караганда, Ади кабиласига мансуб бадавийлар кудук казиётганда шундай кушик айтганлар: Нахну хафарна би'рана-л-хафира, бахран йаджишу ма'уху газира3.

[Кудукни чукур килиб ковладик биз; сув денгиздек купириб, отилиб чикар шаксиз].

Урта асрларнинг сунгги боскичи ва янги давр араб поэтик фольклорида асосан икки шеърий шакл - заджал ва маввал жанрларида ижод килиш устувор бадиий анъана булган.

Заджал жанрининг шеърий тузилиши мувашшахга ухшаб кетади. Аммо мувашшах араб адабий тилида ёзилади; заджал эса (хох у муайян шоир томонидан ёзилган булсин; хох халк ижодида шаклланган булсин) факат араб тилининг маълум шевалари лексик бойлигини узида ифода этиши билан характерланади. Заджал бандлари туртлик (а-б-б-а) ёки бешлик (а-а-б-б-а) тарзида кофияланади. Заджал аслида араб халк огзаки ижодида пайдо булган шеърий жанр булиб, тарихий ва адабий манбаларда курсатилишича, XII асрдан эътиборан ёзма адабиётга хам кириб кела бошлаган.

1 Goldziher I. Altarabischeen Wiegen und Schlummerlieder// Wiener Zeitschrift für die Kunde des Morgenlandes. Bd.2 Wien.

2 Walther W. Altarabische Kindertanzzeime // Studia Orientalia in Memoria Caroli Brockelmann (Wissenschaftliche Zeitachrift der Marthin Luther Universität). Johrg.

3 Haccap. 61-6eT.

Урта аср араб фольклорининг манбаларини урганган В.В.Лебедев хам XVII асрда Мисрда яратилган хал к заджалларининг бир неча намуналарини аниклашга муваффак булган. Бу заджаллардан бирида "девона сарбознинг таърифи" баён килинса1, иккинчисида "Кохираликнинг бир дехкон билан мунозараси" хакида суз боради2.

Маввал жанри араб мумтоз шеъриятига хос булган анъанавий бадиий хусусиятларни, масалан, якка кофияли бандлардан иборат шеърий курилишга асосланиш ва деалектал лексикадан унумли фойдаланиш каби белгиларни узида мужассамлаштирган.

Араб мумтоз адабий анъанаси "Маввал" ёки "Мавалийа" деб аталувчи шеърий-поэтик шаклнинг пайдо булиши ва фольклор жанрлари тизимидан урин олиш тарихини Ирокда яшаган арабларнинг огзаки ижоди билан алокалантиради. "Маввал" атамаси аббосийлар даврида адабий термин сифатида шаклланган экан. Купгина олимларнинг эътироф этишларича, дастлабки "Мавалийа" Хорун ар-Рашид томонидан 803 йилда катл эттирилган вазир Жаъфар ал-Бармакийга багишлаб тукилган марсиялардан иборат булган. Чунки бундай марсия ёки йиги-йуклов кушигининг хар бир бандидан кейин "Йа мавалийа", яъни "Ё, бегим!" ибораси рефрен сифатида кайтарилган3.

Сафи ад-Дин ал-Хиллий булса, мавалийа жанри 701 йилда бунёд этилган Васит шахрида юзага келган деб хисоблайди. Ирокда бино этилган бу шахар курилишида иштирок этган куллар иш пайтида кушик хиргойи килишар, хар бир банд охирида "мавалийа" рефрени такрорланиб келар эди4. Демак, мавалийа жанри кадимги араб халн мехнат кушикларининг бадиий тараккиёти давомида шаклланган. Мавалийанинг бизгача етиб келган энг кадимий намуналари араб тилининг Ирок лахжасига хос лисоний хусусиятларни узида мужассамлаштирганлигига кура, бу жанрнинг дастлабки намуналари Ирокда яратилган деб хулоса чикарса булади.

Эртак араб фольклорида жуда кадимги даврлардан бери мавжуд булган энг оммавий насрий жанрлардан биридир. Хайвонлар хакидаги араб эртакларининг дастлабки намуналари К.Броккельманнинг араб халк адабиётининг сюжет тузилишига багишланган асарида келтирилган5. Кейинги йилларда олиб борилган янги изланишлар натижасида араб халк мажозий эртаклари ва масалларининг янги сюжетлари аникланди. Хусусан, кушлар билан хайвонлар жанги хакидаги эртак сюжети араб фольклорида илгари кайд килинмаган, бу сюжетнинг хинд ва эрон халклари фольклорида

1 Лебедев В.В. Записи... с. 137-138.

2 Лебедев В.В. Спор каирца с сельским жителем // Письменные памятники Востока. 1974. М 1981. с.58-65.

3 Рида Мухсин Хаммуд. Ал-фунуну-ш-ши'риййа гайру-л-му ариба. 1. Ал-муаллийа. Багдод 1976. 24-41-бетлар.

4 Курсатилган манба, 39-бет.

5 Brockelmann С. Fabel und Tiermarchen in der alteren arabischen literatur / / Islamica BD. 1926.

муайян миллий версиялари мавжудлиги эътироф этилгани холда1, араб эртакчиларида репертуари бу эртакнинг бирор варианти бор ёки йуклиги аникланмаган эди. В.В.Лебедев урта аср араб фольклори манбаларига дойр изланишлар олиб бориш жараёнида, бу эртакнинг Х1У-ХУН асрларда ёзиб олинган бир неча хил вариантлари ёзма ёдгорликларда мавжудлигини аниклаб, илмий жамоатчиликка маълум килди2.

Урта аср араб халк адабиётида шаклланган хаётий-маиший эртакларнинг хозиргача сакланиб колган намуналари асосан Мисрда юзага келган. Бу турга мансуб эртакларнинг барча специфик белгилари Ала-ад-Дин Абу-ш-Шамат хакидаги маиший эртакда уз ифодасини топган. "Минг бир кеча"да мавжуд булган бу эртак3 Али Зибак ва Ахмад ад-Данаф хакидаги сийралар сюжетининг ижодий таъсирида яратилган. Араб халк маиший эртакларининг намуналари "Минг бир кеча"дан бошка ёзма манбаларга хам киритилган. Масалан, савдогарнинг доно кизи хакидаги бир эртакнинг XIX асрда ёзиб олинган варианти илгари фольклоршуносларга маълум эди4. Кейинчалик,- бу эртакнинг XVII асрда ёзиб олинган яна бир варианти яхудий алифбосида битилган арабий кулёзмалардан бирида мавжудлиги В.В.Лебедев томонидан аникланди5.

Урта аср араб адиблари эпик турнинг насрий жанрларига оид фольклор асарларининг жанр мансубиятини белгилаш учун "хабар", "хадис", "хикоя", "хурафа", "самар", "касас", "кисас", "кисса" атамаларини куллаганлар. Тахминан IX асрдан эътиборан бирорта мухим вокеа ёки машхур шахе хакидаги хажман киска огзаки хикоя "хабар" деб атала бошланган6. Маълумки, "хабар"да ровий яшаган даврдан анча илгари булиб утган вокеалар хакида маълумот берилади7. Кадим замонларда булиб утган вокеалар баёнига нисбатан "хадис"- ва "касас" (кейинчалик "кисас", яъни "кисса" сузининг куплик шакли) атамалари кулланилган. Бу атамалар "Куръони карим" яратилган даврларда амалиётга адабий жанр номи сифатида кириб кела • бошлаган. "Самар" атамаси кечки хикоя маъносини англатса, Х-Х1 асрларда пайдо булган "хикайа" термини дастлаб хар кандай огзаки хикоянинг умумий атамаси, кейинчалик эса эртак жанрининг номи сифатида ишлатилган8.

Шундай килиб, урта аср араб манбаларида кулланилган атамалар хозирги замон фольклоршунослигининг илмий

1 The tyres of the Folktake. A.Aarne's Verzeichniss der Marchentyren transi and envalged by S.Thompson. Helsinki. 1964.

2 Лебедев B.B. Арабские сочинения в еврейской графике. Каталог рукописей. Л. 1987. с.94-95. №445-450.

3 Салье М.А. Материалы для датировки сказки об Ала ад-Диие Абу-ш-Шамате // Известия Академии наук. VII. №4. Л. 1928. с.298-310.

4 Spitta-bey G. Contes arabes modernes. Leide. 1883. p. 80-93.

5 Лебедев B.B. Арабские сочинения в еврейской графике... с.98. №467.

6 Оганесян Д А. "Книга поэзии и поэтов" Ибн Кутайбы. Ереван. 1986. с.9.

1 ГрязНевич П.А. Развитие исторического сознания арабов (VI-V1II вв.) / / Очерки истории арабской культуры V-XV вв. М. 1982. с.109;129.

8 Macdonald D.B. Hikayd // El, t.2.$ Pellat C. Hikayd // El. t.3.

таснифларидаги терминларга мазмун жихатдан мое келмаслигини хисобга олиб, хар бир матн урганилаётганда унинг жанр белгиларини хозирги илмий-назарий мезонлар асосида аниклаш керак булади. Чунки урта аср араб манбаларида "хабар" ва "хадис" атамалари хам афсонага, хам ривоятга нисбатан кулланилган. Шунингдек, "хикайа" деганда- эса эртак, латифа ва накллар назарда тутилган. Фанат "хурофа" атамасигина битта жанр - эртакка нисбатан кулланилган. Айрим манбаларда "ёлгон хикоя" (яъни "небылица")лар хам "хурафа" деб аталади.

Афсона - аслида содир булмаган вокеа ходисалар хакидаги ута фантастик хикоялардир. Бу жанр вокеликни хаёлий уйдирмалар асосида тасвирлайди. Бирок афсона жанр сифатида яратилган даврда хам, кейинчалик ижро этилган пайтида хам тингловчи ва айтувчи томонидан хакикатан булган вокеа баёни деб кабул килинган.

Афсонадан фаркли равишда ривоятлар аник тарихий далилларга, хаётда чиндан булган вокеалар тафеилоти ва реал тарихий шахслар хакидаги маълумотларга асосланади. Гарчи ривоят жанри уз эпик баёнида уйдирма ва фантастика элементларидан хам фойдаланса-да, сюжет тизимининг асосини вокеликнинг хакконий талкини ташкил этади. • Кадимги араб филологлари ривоятларни куйидагича таснифлаганлар:

1."ахбар" ва "аййам" - тарихий мазмундаги огзаки насрий асарлар;

2. "ансаб" - уз ичига насл-насаб, шажара хакидаги маълумотларни хам камраб олувчи генеалогик ривоятлар;

3. "ашъар" - шеърий шаклда накл килинган ривоятлар1.

Ривоятлар орасида пайгамбаримиз Мухаммад алайхиссалом

тугрисидаги исломий хикоялар алохида урин тутади. Одатда бу ривоятлар хадис деб атаб келинган2. Шунинг учун айрим араб олимлари "хадис" ва "ривоят" атамаларини айни бир эпик жанр атамалари деб биладилар3.

У ёки бу араб кабиласининг келиб чикиши ёки машхур кишиларнинг шажараси хакидаги киска сюжет тузилишига эга булган хикоялар тарихий ривоятларнинг бир куриниши хисобланади. Кадимги ва илк урта аерларда "аййам-ал-араб" яъни "арабларнинг кунлари" хакидаги ривоятлар жуда машхур булган. Тарихий манзумалар,- тазкиралар ва макол тупламларида кайд килинган "аййам-ал-араб" хакидаги ривоятлар бир неча туркумга булинган. Айникса, Арабистонда исломдан аввалги даврларда яшаган кабилаларнинг узок йиллар давом этган узаро урушлари хакидаги ривоятлар туркуми нисбатан кадимийдир. Хусусан, бакр ва таглиб кабилалари уртасида булган узаро жангу-жадаллар тарихига дойр ривоятлар "ал-Басус жанги" деб аталади. Ривоят килишларича, бир

1 Грязневич П.А. Развитие исторического сознания арабов... с.124.

2 Халидов А.Б. Арабские рукописи и арабская рукописная традиция. М. 1985. с.41-42.

3 Халидов А.Б. Художественная проза. М. 1960. с.6.

туянинг улдирилиши сабаб булиб бошланган уруш кирк йил давом этган экан1.

Абс ва Зубйан кабилалари уртасида VI асрнинг иккинчи ярмида булган уруш тарихий ривоятларда "Дахис ва Гарба жанги" деб аталади.Чунки бу урушнинг бошланишига Дахис лакабли от билан Гарба деган байтал сабаб булган экан. "Ал-Басус жанги" хакидаги рихий ривоят кейинчалик "Киссату-з-зир"2 (аз-Зир-Мухалхилнинг лакаби) номли халк китобига, "Дахис ва Гарба" хакидаги ривоятлар эса Антара хакидаги сийранинг яратилишига асос булган.

Урта аср араб ёзма манбаларида, шунингдек хозирги араб халк огзаки ижодида 'Тайриоддий мавжудотлар ва ходисалар хакидаги хурофий хикоялар" шаклида оммалашган эпик жанрлардан бири -демонологии характердаги огзаки хикоялар хам куп учрайди. Хусусан ал-Казвинийнинг "Аджаъиб ал-махлукат" асарида келтирилган Бел-Хорис кабиласидан булган бнр бадавийнинг ифрит томонидан • угирланган киз билан учрашуви, бу бадавийнинг ифрит билан олишуви, бир чупоннинг куйларни буридан куткарган "илохий (осмондан эшитилгак) овоз" хакидаги хикояси, Иброхим ибн ал-Махдийнинг ер ёригидан чикиб келган гаройиб шайх тугрисидаги накллар араб халк хурофий хикояларининг типик намунасидир3.

Араб халк огзаки ижодиётининг жанрлар тизимида "аказиб", "таказиб", "хурафат", "хузабал" каби атамалар билан ифодаланувчи яна бир эпик жанр мавжуд. Ихчам шаклга эга булган, мазмунига кура хакикатдан йирок маълумотлар баёнидан иборат булган, тугал сюжет • тузилишига эга булмаган бундай хикоялар узбек фольклоридаги "кирк ёлгон", рус халк ижодидаги "небылица" деб аталувчи фольклор асарларига якин туради. "Таказиб" араб фольклорининг энг кадимий жанрларидан бири. IX асрда яшаб ижод килган басралик филолог олим ал-Мубаррад узининг илму-адабга багишланган "ал-Камил" номли ас арининг киркинчи бобини "бадавийларнинг ёлгон хикояларига" ("таказиб ал-араб") багишлаган4. Хусусан бу асарда бир бадавийнинг кийик овлагани Хакидаги ушбу хикоя хам келтирилган: "Бир куни овга чиксам олдимдан кийик чикиб колди. Камонимни олиб мулжаллаб туриб ук уздим. Кийик унгга бурилди - ук хам унинг изидан кайрилди, кийик сулга сакради - ук хам унинг изидан кайрилди, кийик сулга сакради -ук хам уша томонга кайрилди, кийик кукка сапчиди - ук хам тикка кутарилди, кийик ерга ётиб кутулмокчи булди, аммо ук уни излаб топди ва юрагига санчилди"5.

' Майдоний. T.I. 374-376-бетлар.

г Киссату-з-зир бу лайли ал-мухалхил сахибу-л-аш'ари-л-бадй'а уа-л-уака-и. 1390; Киссату-з-зир ат-таммам. Кохира, 1964.

3 El-Cazwinis Cosmographie. Ler Theie. Die Wunder die Schopung HRSG. Von F.Wustenleld. Gottingen. 1849.

4 Fk - Mumarrad al-Kamil. Ed. W. Wright. Leipzig. 1875. P.146-152.

5 Курсатилган манба. 348-бет.

Кадимги ва урта аср араб ровийлари репертуаридан урин олган бу "таказиб" жанри узининг функционал мустакиллигини йукотиб, кейинчалик уйдирмага асосланган эпик жанрлар таркибига сингиб кетган.

Диссертациянинг бу фаслида латифа жанрининг манбалари, мавзу йуналишлари ва образлар силсиласи масаласига хам тухталиб утилган. Латифанинг узига хос жанр хусусиятлари - хажман ихчамлик, сюжет рнвожида кульминациянинг буртиб туриши, эпик баённинг юмористик характерга эгалиги ва вокеалар ечимининг кутилмаган тугалланма билан якунланишида куринади1.

Диссертаииянинг иккинчи боби "Араб-узбек фольклор алокаларининг тарихий асослари ва эволюцияси" деб номланиб, икки булимдан ташкил топган. "Араб-узбек фольклор алокаларининг узига хос хусусиятлари" деб аталган дастлабки кисмда араб ва узбек фольклорининг узаро таъсири хамда ижодий алокалари киёсий фольклоршунослик нуктаи назаридан тадкик этилган.

Киёсий фольклоршунослик2 ёки этнофольклористик компаративистиканинг асосий максади турли-туман хал к л ар огзаки ижоди материалларини бир-бирига солиштириб ^рганиш асосида уларнинг муштарак ва фаркли жихатларини аниклашдан иборатдир. Диссертацияда араб ва узбек фольклорный киёсий тадкик этишда тарихий-типологик усулдан фойдаланилган.

Урта Осиё араблар томонидан фатх этилгач, бу ерга келган араб кавмларидан маълум кисми тургун булиб яшаб колиб кетган. Асрлар утиши билан Урта Осиё арабларининг бир кисми она тилини унутиб, узлари билан ёнма-ён яшаб келаётган узбек ва тожиклар тили, урф-одати ва фольклорный кабул килишган. Аммо айрим кишлокларда, айникса, араблар жам булиб яшаган худудларда араб тили сакланиб колган. Урта Осиё араблари тили ва фольклорининг теран тадкикотчиси 1 И.Н.Винниковнинг маълумотларига Караганда3, асримизнинг 30-йилларида Узбекистон республикаси худудида уз она тилида сузлашувчи 1750 нафар араб истикомат килган.

Узбеклар орасида яшаб, улар билан якин маданий алокада булиб келган араблар уз миллатдошлари истикомат киладиган асосий худудда мавжуд булган огзаки ижод анъаналари билан бевосита алокада булмаганликлари туфайли уз фольклорининг локал хусусиятларини тула саклаб колмаганлар. Натижада, узбек фольклори эпик жанрларига хос сюжетлар силсиласи араб фольклорига сингиб. янги вариантларни юзага келтирди. Анъанавий араб фольклорининг уз катлами эса асрлар давомида ассимиляциялашиб, ёндош эпик ижрочилик анъаналарининг бадиий таъсир доирасида узининг дастлабки поэтик киёфасини йукота борган. Урта Осиё араблари фольклорининг бадиий эволюциясидаги

1 Гусев В. Эстетика фольклора. Л.. Наука, 1967, с.127.

2 Вопросы изучения народно-поэтического творчества. М„ Изд. АН СССР, 1960., с.4.

3 Винников И.Н. Словарь диалекта бухарских арабов. М. -Л., Изд. АН СССР, 1961, с.4.

бу семантик узгаришларга куйидаги омиллар сабаб булган: а) худудий омил - Бухоро ва Кашкадарё арабларининг азалдан узбеклар билан бир худудда яшаб келишганлиги; б) этноижтимоий омил - араблар асрлар давомида узбекларнинг урф-одатлари. маросимлари ва турмуш тарзини урганиб, улардан купчилик кисмини кабул килганлиги; в) тарихий-фольклорий омил - У рта Осиё арабларининг юксак анъанага эга булган туркийзабон халклар фольклорининг бадиий таъсир доирасида булганлиги; г) диний бирлик омили - араб ва узбек халкларининг ягона динга эътикод килганликлари; д) лисоний омил - этник келиб чикиши жихатидан турли тиллар оиласига мансуб булган халк вакиллари ёнма-ён ёки аралаш яшайдиган худудларда икки тилли ёки куп тилли фольклор ижрочилиги анъанасининг шаклланганлиги.

Бухоро вилоятида яшаб, уз она тилини саклаб колган араблардан 30-йилларда ёзиб олинган фольклор материаллари шуни курсатадики, улар орасида таркалган эртакларнинг асосий кисми узбек фольклоридан узаро эпик таъсир жараёнида бадиий узлаштирилган сюжетлар асосида шаклланган.

Узбек фольклорининг Урта Осиё араблари огзаки . ижодиётига таъсири кай даражада булганлиги, этник ва лисоний мансубиятида муштараклик булмаган халклар огзаки ижоди анъаналарининг узаро диффузияланиши жараёнининг бадиий узига хослиги ва эпик трансформацияланиш конуниятларини анщлаш максадида диссертацияда "Бир йигит уз синглисини олмокчи булгани" номли араб эртаги "Олтин бешик" номли узбек эртагига мукояса килинган.

Узаро адабий таъсир дунё халклари фольклорининг яшаш ва бадиий ривожини таъминлайдиган омиллардан бири хисобланади. Маълум бир сюжетнинг бир халк фольклоридан бошка бир халк огзаки ижодига утиши тарихий-фольклорий жараён тараккиётининг эстетик конуниятлари, типологик муштаракликлар, оламни бадиий идрок этиш ва тасвирлашнинг умумий мезонларига асосланади. Асрлар давомида узбек ва тожиклар орасида, улар билан якин иктисодий-ижтимоий хамда маданий алокада булиб келган У рта Осиё араблари узбек халк эртакчилик анъаналари асосида уз насрий фольклорининг сюжет тизимини муттасил бойитиб келган.

Бундан ташкари, ишда Бухоро араблари фольклорида кайд килинган тошбака, илон, аждахо, пари, Одам Ота за Мома Хаво хакидаги мифик карашлар хам кенг тахлил килинган.

Иккинчи бобнинг навбатдаги фасли "Узбек халк афсоналари сюжет тизимидаги арабий эпик катлам" деб номланган. Ишнинг аввалги сахифаларида араб-узбек фольклор алокаларининг тарихий-тадрижий ривожи хамда киёсий типологияси масалалари куриб чикилган.

Бу фаслда эса диссертант араб халк афсоналарининг жанр хусусиятлари ва бадиий узига хослигини курсатиб бериш; узбек халк афсоналари сюжет таркибининг шаклланишида араб фольклори

анъаналарининг эпик таъсирини аниклаш хамда саиер сюжет асосида яратилган афсоналарнинг кадимий илдизлари ■ва эволюциясини урганишни уз олдига максад килиб куйган.

Диссертант тарихий-генетик жихатдан араб фольклорининг ижодий таъсирида яратилган узбек афсоналарини сюжет курилишидаги узлаштирма эпик катламнинг микдори ва сакланиш даражасига кура куйидагича таснифлаган:

1. Араб фольклорига хос эпик сюжетни узида тула холда саклаб колган афсоналар;

2. Араб фольклорида юзага келган эпик сюжетнинг туркий эпик анъана доирасида трансформациям учраши натижасида яратилган афсоналар;

3. Араб фольклорида юзага келган эпик сюжетнинг муайян бир элементи, масалан, образ, мотив ёки гояси асосида шаклланган афсоналар.

Узбек фольклоридаги афсоналар сюжетининг "исломий" катлами бевосита араб халк ижодининг бадиий таъсирида шаклланган. Айрим холатларда эса араб фольклори узга эпик анъанага хос "сайёр сюжет"нинг бадиий кучиши учун эстетик восита вазифасини хам бажарган. Айни холатни диссертант "Асхобул Кахф", яъни "Гор эгалари" хакидаги афсона сюжетининг бадиий ривожи мисолида тахлил килган.

Маълумки, эфеслик етти нафар уйкудаги авлиё тугрисидаги насроний афсоналарининг яратилиш тарихи, гоявий-бадиий хусусиятлари, манбалари, насроний диний адабиёти хамда огзаки анъанада вариантлашиш жараёни, образлар талкинининг эволюцияси хусусида бир катор илмий тадкикотлар яратилган1.

М.Б.Пиотровский "Куръон"даги "Асхобул Кахф" хикоясини "эфеслик уйкудаги етти авлиё" хакидаги насроний афсонасининг варианта деб хисобласа2, О.Е.Нестерева насроний афсонаси яратилиш жойи ва тарихига кура Шарк фольклори махсули булганлиги учун ислом оламига кириб борган, деб ёзади3.

"Куръони карим"нинг "Кахф" сураси 10-12-оятларида шундай дейилади: "Эсланг, ушанда улар торга панох истаб боришиб, "Парвардигоро, бизларга уз хузурингдан рахмат-мархамат ато этгин ва бизларнинг ишимизни Узинг унглагин", дедилар. Бас, Биз уша горда бир неча йил уларнинг кулокларига уриб (яъни, уларни ухлатиб) куйдик. Сунгра (уларнинг ичидаги канча ухлаганлари хакида тортишадиган) икки гурухдан кайси бири турган муддатларини (тугри) хисоблаганини билиш учун уларни уйготдик'4.

1 Крымский А., Аттая М. Семь спящих отроков эфесских/ /Труды по востоковедению. М. Изд. Лазаревского ин-та вост.языков. 1914. Вьш.41. с.3-200; Пайкова A.B. Тунисская версия легенды семи спящих отроков эфесских//Письменные памятники и проблемы истории культуры народов Востока. М. 1983. с. 167-174; Пайкова A.B. Легенды и сказания в памятниках сирийской агиографии//Палестинский сборник. Вып.30(93). М. 1990. с. 18-118.

2 Пиотровский М.Б. Асхоб ал-Кахф//Мифы народов мира. T.l. М. 1992. с. 119.

3 Нестерева O.E. Семь спящих отроков эфесских/ / Мифы народов мира. T.2. М. 1992. с.427.

4 Куръони карим. Узбекча изохли таржима. Тошкент, Чулпом. 1992., 206-207-бетлар.

"Куръони карим"да "гор эгалари"нинг аник сони ва отлари айтилмайди. Мазкур суранинг 22-оятида нозил килинишича, "Хали улар (яъни пайгамбар алайхиссаломга замондош булган яхудий ва носароларнинг айримлари уша Асхобул-Кахфни): "Учтздир, туртинчилари итларидир", десалар, айримлари: "Улар бешта булиб, олтинчилари итларидир", деб гайбга тош отурлар (аник билмаган нарсалари хакида ran сотурлар). Яна: "Улар еттитадирлар, саккизинчилари итларидир", хам дейдилар. (Эй Мухаммад), "Уларнинг санокларини энг яхши биладиган зот Парвардигоримдир. Уларни жуда оз киши билур", денг"1.

Носируддин Бурхонуддин Рабгузийнинг "Кисаси Рабгузий" асаридаги "Киссаи Асхоб ул-Кахф" фаслида накл килинишича, "Румда бир малик бор эрди. Чериги телим эрди. Яна бир малик бирла ёгилашди". Дакёнус ана шу подшони енгиб, унинг олти углини асир килиб олади. Болалар узини худо деб эълон килган бу золим подшога кул булишни истамай, Аллохдан нажот тиламок учун Дакёнус юртидан кочадилар. Рабгузийнинг ёзишича, "уларнинг одлари Тамлихо, Игсиг Мино, Мартолус, Сарриниус, Зу Анас, Куйчининг оти Кафиттинус итнинг оти Китмир"2.

Куринадики, "гор эгалари"нинг сони етти киши булишига карамасдан, Рабгузийда олти нафарининг исми кайд килинган. Мазкур афсонанинг узбек версияларида хам шундай холат кузатилади. Хоразмлик 43 яшар Садриддин Салимовдан этнограф Г.П.Снесарев ёзиб олган афсонада хикоя килишича, Хорун ар-Рашид замонида яшаган бир золим подшох (афсонада шох номи айтилмаган)нинг олдига кандайдир бир каландар келибди-да, уз динидан кечиб, бутга сигинишни таргиб килибди. Подшох рози булиб углини хам шу йулга бошламокчи булибди. Аммо шахзода Аллох йулидан кайтишни истамай, дустлари билан олти киши булиб, кочиб кетишибди. Йулда уларга бир чупон хам кушилибди. Уларнинг исмлари Тамрихо, Максалмино, Кашпутат, Кашофат, Таб-Юнус, Озурпат-Юнус экан3.

Чамаси "гор сохиблари" ёки "гор эгалари" образи узбек фольклорига кадимги араб мифологияси оркали утган булиб, афсона бадиий структурасининг анъанавий шакли юзага келишида "Курьони карим" оятлари хамда тафсирлар жуда мухим роль уйнаган. Назаримизда, "гор эгалари" хакидйги араб афсоналарининг тула сюжети бевосита ровийлар эпик репертуари ва мукаддас китоб оятларига битилган шархлар, шунингдек, адабий жугрофий манбалар оркали туркий халклар огзаки ижодиётига кириб келган.

А.Кримскийнинг аниклашича, "гор эгалари" хаквдаги оятларга 64 муаллиф турли характердаги шархлар битишган4. Бундай

1 Куръони карим. 207-208-бетлар.

2 Носируддин Бурхонуддин Рабгузий. Кисаси Рабгузий. 2-жилд. Тошкент, Ё:.увчи. 1990. 96-бет.

3 Снесарев- Г.П. Хорезмские легенды как источник по истории религиозных культов Средней Азии. М. Наука, 1983. с.133.

4 Крымский А., Аттая М. Семь спящих отроков эфесских... с. 7-17.

шархларда "гор эгалари" хакидаги афсонанинг мукаммал сюжети баён килинган. Муаррих, тафсир битувчи ва мутаржимлар Асхоби Кахф образининг бадиий талкинини баён килишдан мазкур афсонанинг Якин Шарк халклари орасида исломдан аввал мавжуд булган вариантлари хамда насроний диний адабиётларда накл килинган уйкудаги етти биродар мавзусининг анъанавий сюжет элементларидан фойдаланганлар.

Маълумки, насроний афсоналарда эфеслик уйкудаги етти биродар образи 249-251 йилларда Рим императори Кай Мессий Квинт Троян Деций зулмидан кочган художуй кишилар сифатида тасвирланади. Уларнинг исмлари Максимилиан, Иамвлих, Мартиниан, Иоан, Дионисий, Ексакустодиан (Константин) ва Антониндир1,

Куринадики, араб ва узбек афсоналарида "гор сохиблари"нинг номлари узига хос тарзда баён килинади. Максалмино ва Ямлихо насроний афсоналаридаги Максимилиан ва Иамвлих эпонимларининг фонетик вариантларидир. Бошка Асхоби Кахфлар номи эса Шарк фольклори анъаналарининг махсулидир.

Туркий эпик заминда вариантлашган арабий сюжет муайян функционал узгаришларга хам учраган. Араб афсоналарида (шунингдек, ана шу эпик сюжетнинг таркалиш ареали кенгайиши давомида юзага келган илк туркий афсоналарда хам) ислом динининг хаклигини таргиб килиш гояси етакчилик килган. "Дакки Юнусдан колган" ва "Дакки Юнус" номли узбек афсоналарида эса золим подшоларнинг шафкатсизликлари кораланади, зуравонлик, муштумзурлик инсон эркини буголмаслиги таъкидланади, хурлик, озодлик улугланади.

Дакки Юнус ва унинг зулмидан кочиб, Аллохдан панох излаган етти биродар хакидаги узбек халк афсоналари сюжетинияг манбалари кадимги араб фольклорига бориб такалади. Бу сюжетнинг илк туркий вариант ва версиялари "Куръони карим"нинг Кахф сурасидаги "гор сохиблари" саргузаштларига дойр оятлар, бу мукаддас оятларга битилган шарх ва тафсирлар, шунингдек, араб ровийларининг кисса ва накллари таъсирида VIII-IX асрларда юзага келган. Тарихий-генетик жихатдан уйкудаги етти авлиё еки "гор сохиблари" мавзуси насронийликдан хам аввалги мифологик тасаввурларга богланади.

Арабларнинг исломдан аввалги кадимги мифологиясидаги Асхоби Кахф хакидаги асотирлар ана шу Сурия манбалари таъсирида юзага келган. Бу эпик сюжетнинг бадиий эволюцияси куйидаги уч боскичдан иборат: а) насроний диний мифологиясидаги шаклланиш боскичи; б) кадимги араб фольклоридаги такомиллашиш боскичи; в) ]узбек халк огзаки ижодидаги вариантлашиш боскичи. •

Араб фольклорининг генетик-контакт алокалари натижасида туркий (узбек) эпик анъана доирасига кириб келган Асхоби Кахф

1 Нестерева O.E. Семь спяших отроков // Мифы народов мира. T.2. М., 1992.. с.42б.

образи икки йуналишда бадиий талкин килина бошланди: а) ёзма адабиёт; б) огзаки наср жанрлари. Асхоби Кахф ва Дакки Юнус хакидаги узбек афсоналари дастлабки эпик асос (араб фольклоридан узлаштирилган сайёр сюжет)нинг мезоний шаклини асосан саклаб колгани холда, тарихий ва топонимик характердаги афсоналар тарзида кенг оммалашди.

Боб охирида диссертантнинг араб-узбек фольклор алокаларининг узига хос хусусиятлари, бу эпик анъананинг шаклланиш тарихи ва ривожланиш конуниятлари, шунингдек, узбек мифологияси хамда афсона жанри мавзу тизимининг такомиллашишида араб фольклорининг таъсири каби масалаларни урганиш асосида чикарган назарий хулосалари умумлаштирилган.

Диссертациянинг "Араб ва узбек эртакчилик анъаналарининг узаро алокалари" деб номланган учинчи боби хам икки кисмдан иборат булиб, икки халк эртаклари сюжетининг киёсий тадкикига багишланган, ушбу бобнинг "Араб халк эртакларининг жанр хусусиятлари ва таснифи" деб аталган биринчи фаслида араб халк эртакларининг жанр хусусиятлари, бадиияти, таснифи ва типологик хоссалари урганилган.

Араб-узбек халк эртакчилик анъаналари уртасидаги типологик-генетик ва ижодий узаро таъсир ходисасини тадкик этган диссертант икки халк эртаклари сюжет тузилишини структуруал жихатдан киёсий тахлил килишган. Эртак араб фольклорининг кадимий жанрларидан бири. Исломдан аввалги даврларда яшаган арабийзабон кавмлар мифологиясининг эпик ривожи натижасида бадиий суз санъатининг насрий жанрларидан бири сифатида эртаклар пайдо булган.

Хозиргача маълум булган манбаларни урганиш шуни курсатадики, араб халк эртакларини ёзиб олиш ХПЛХУН асрларга оид яхудий ёзувида битилган араб манбаларидан бирида кушлар билан хайвонлар жанги хакидаги бир эртак мавжуд эканлиги аникланган1.

Буюк Британия кутубхоналаридан бирида "665-а" саклов бирлиги остида кайд килинган кулёзма-мажмуага киркта эртак киритилган. Сурия лахжасида сузлашувчи чечан ижрочилардан ёзиб олинган бу эртаклар тахминан 1780 йилда китобат килинган экан2.

1804-1809 йилларда Миср, Сурия ва Фаластинда булган немис сайёхи В.Зетцин хам бир нечта араб эртакларини (шева хусусиятларини саклаган холда) ёзиб колдирган эди3.

Франциянинг Мисрдаги консули вазифасида хизмат килган Асселен де-Шервил (1772-1822) ёзиб олган араб эртаклари

1 Лебедев В.В. Арабские сочинения в еврейской графике. Каталог рукописей. М. Наука, 1987. с.94-95.

2 Mingana A. Catalogue ot the Arabic Manuscripts in the John Rylands Library Manchester, 1934. p. 903-904.

3 Pertsch W. Die arabischen Handschriften der herzoglichen Bibliothek zu Gotha. Bd.4. Gotha. 1882. s.207-209; 238-239.

намуналари эса Париж Миллий кутубхонасида 3575, 3589-3592-саклов бирликлари остида руйхатдан утказилган1.

Араб хал« эртакларини туплашга А.С.Фиркович, А.Е.Кримский, И.Ю.Крачковский каби рус шаркшунослари хам катта хисса кушишган.

Асримизнинг 70-йилларидан эътиборан араб мамлакатларида халк эртакларини фольклористик нуктаи назардан ёзиб олишга киришилди. Хусусан, 1969-1970 йилларда фольклоршунос Абдул-Карим ал-Жухайман томонидан Арабистон ярим оролидан ёзиб олинган араб эртаклари мажмуасининг 4 жилдлиги нашр килинди2. Профессор Н.Иброхимов хакли равишда таъкидлаганларидек, мазкур турт жилдликнинг Байрутда чоп этилиши "укувчи учун бутун дунёга танилган Шахризоднинг "Минг бир кеча"даги эртакларига бутунлай ухшамайдиган араб эртаклари билан танишишга биринчи маротаба имконият яратди"3.

Орадан ун йил утгач, яманлик фольклоршунос Махмуд Ахмад Шихоб уз мамлакатининг турли худудларидан ёзиб олган эртакларни изох ва курсаткичлар билан нашр эттирди4.

Шунингдек, ироклик Ахмад ас-Суфийнинг Багдодда нашр эттирилган бир фольклор тупламига хам бир нечта эртак киритилган5.

Араб халк эртакларини урганишда Шарк халкларининг огзаки ва ёзма адабиёти ривожига самарали таъсир курсатган маънавият сарчашмаларидан бири - "Минг бир кеча" туплами алохида ахамиятга эга.

И.М.Фильштинскийнинг кайд килишича, "Минг бир кеча" сирасига кирган араб эртакларининг туркумлашиш жараёни икки боскичдан иборат. Х-Х1 асрларда "Минг бир кеча"нинг дастлабки кисмлари шаклланган булиб, бу даврга оид эртаклар силсиласи илмий адабиётларда "Багдод эртаклари туркуми" деб аталади. "Багдод эртаклари туркуми"нинг узига хос хусусиятлари шундаки, бу даврда "^эзор афсона" тупламининг асосий сюжетлари саклангани холда хинд-форс эртакларини соф араб халк насри намуналари билан алмаштириш жараёни бошланган. ХШ-Х1Х асрларда эса "Минг бир кеча" таркибига кирадиган фольклор асарларининг иккинчи кисми - "К°хира эртаклари туркуми" шаклланган. Бу даврда Багдод туркумига мансуб эртаклар силсиласи мисрлик араблар фольклорининг эпик сюжетлари билан тулднрилган. Х1У-ХУ1 асрларга келиб, "Минг бир кеча" тупламининг хозирги холатига монанд эпик варианти тула шаклланиб булган6.

1 De Slane. M.G.Catalogue des manuscrits arabes. Paris, 1895. p. 618, 646.

2 Абду-л-Карим Джухайман. Ал-асатиру-ш-ша'биййа мин калб джазирати-л-араб. Бейрут. 1969-70. 1-4-бетлар.

3 Иброхимов Н. Суз боши / / Араб эртаклари. Тошкент, 1994. 5-бет.

4 Мухторов Т. Герой аравийской сказки // Востоковедение 1. Ташкент, 1992. с. 7-8.

5 Ахмад ас-С$фи. Хикайату-л-Маусили-ш-ша'биййа. Багдад. 1962 с. 145-155.

6 Фильштинский И М. Арабская классическая литература. М., Наука., 1965. с. 271-274.

В.В.Розеннинг аниклашича, "Минг бир кеча"нинг структуруал жихатдан мукаммал нусхаси XV асрда Мисрда юзага келган. Даставвал бу эртаклар турт жилдлик мажмуа сифатида китобат килинган. 1-жилд 1-127 кечалар, 2-жилд 128-536 кечалар, 3-жилд 537-771 кечалар, 4-жилд 772-1001 кечаларда хикоя килинган эртакларни уз ичига олади1.

"Минг бир кеча"нинг 1804 йилда кохиралик котиб Али ал-Ансорий томонидан кучирилган бир нусхасидаги эртакларни этнолингвистик нуктаи назардан тахлил килган М.А.Салье хам урта аср араб халк адабиётининг бу нодир ёдгорлигининг тили "Миср шевасининг жонли огзаки сузлашув тилига жуда якинлигини" кайд килади2.

"Минг бир кеча"нинг тула холда Мисрда шаклланганлиги И.Эструп, Г.Гинцбург, А.Кримский ва бошка тадкикотчилар томонидан хам эътироф этилган3.

Байрутлик фольклоршунос Умар Абдурахмон ас-Сарисийнинг 1981 йилда нашр этилган "Ал-хикайа аш ша'биййа фил-муджтама* ал-Фаластини" асарининг биринчи бобида "Фаластин халк эртакларининг жанрлари" деб аталган фасл бор. Бу уринда тадкикотчи "жанр" атамасини нотугри к^ллаган. Чунки жанр. -эртакнинг фольклор насридаги умумий специфик хоссалари мажмуаси булиб, унинг ички турлари жанрнинг умумий киёфасини белгилайди. Умар Абдурахмон ас-Сарисий таснифи буйича араб эртаклари куйидаги турларга булинади:

1. хикайат ал-ваки'ал-иджитима'и (хаётий-маиший эртаклар);

2. ал-хикайа ал-хурафийа (сехрли эртаклар);

3. а'л-хикайа ал-мараха (хазил ёки сатирик эртаклар);

4. хикайат ал-хайван (хайвонлар хакидаги эртаклар);

5. хикайат ал-му'такадат аш-ша'биййа (мифологии эртаклар ёки кадимги эътикодлар тугрисидаги эртаклар);

6. хикайат ат-таджариб аш-шахсийа (шахсларнинг саргузаштлари хакидаги эртаклар ёки демонологик хикоялар);

7. хикайат аш-шуттар (айёрлар хакидаги хикоялар)4.

1 Rosen V. Collection scientiíigues de l'Institut des. Lengues orientalees du Ministere des affaires etrangeres. 1. Les Monuscripts arabes. St. Petersbourg, 1877, p.59.

2 Салье M.A. Ленинградская рукопись "1001 ночи" // Известия АН СССР, XII серия. 1928. №3. с.185-196; Салье М.А. "Минг бир кеча" асарининг фаол тадкикотчиларидан бири. Бу хакда каранг: VII серия. 1928, №4. с. 299-310; Его же. Неизвестный вариант сказки о рыбаке и духе из "1001 ночи." / / Записки коллегии востоковедов. T.5. 1930. с.405-428.

3 Эструп И. Исследование о "1001 ночи", ее составе, возникновении и развитии. М., 1904; Гринцбург Г. Об одной неисследованной рукописи "1001 ночи" // Записки восточного отделения русского археологического общества. T.5. М. 1900. с. 57-58; Крымский А. "Тысяча и одна ночь". Общий историко-литературный очерк //В кн.: Эструп И. Исследование о "1001 ночи", ее составе, возникновении и развитии. М., 1904. с.1. Горстер Г., Крымский А. К литературной истории "Тысячи и одной ночи" // Юбилейный сборник в чгсть Вс Миллера. М. 1910., с. 225-240; Халидов А.Б. Художественная проза. М. Изд. Восточ. литературы. I960., с. 9495.

4 Абд ар-Рахмон ас-Сарисий "ал-Хикайат-ш-ша'6иййа..." Байрут. 1981., 83-113-бетлар.

Араб олимининг бу таснифи С.Томпсоннинг халк эртакларини классификациялашусули асосида амалга оширилган1.

Маълумки, "хикайа" атамаси Х-Х1 асрлардан эътиборан араб фольклори насрий жанрларининг умумий номи сифатида кулланила бошлаган. Кейинги пайтларда бу атаманинг кулланилиш камрови конкретлаштирилгач, у факат "эртак" маъносини англата бошлаган. Худди шунингдек, "хурафа" атамаси хам даставвал "эртакнинг умумий номи" вазифасини бажарган. ^озир эса факат сехрли эртаклар шу ном билан аталади2.

Шу нуктаи назардан каралса, Умар Абдурахмон ас-Сарисий таснифининг дастлабки турт банди эртакнинг инки турларини англатувчи арабий атамалар эканлиги маълум булади. Колган гурухларда араб халк насрининг миф (хикайат ал-му'такадат аш-ша'биййа), демонологик хикоя (хикайат ат-таджариб аш-шахсия, рус тили фольклоридаги "былинка" жанрининг арабча номи) ва латифа (хикайат аш-шуттар) каби жанрлари таснифланган.

Диссертант жахон фольклоршунослигининг халк эртакларини тасниф • килиш мезонларини такомиллаштириш борасидаги изланишлари хамда илмий ютукларига суянган холда араб эртакларини куйидагича таснифлаган: 1. Мажозий эртаклар ёки хайвонлар тугрисидаги эртаклар; 2. Сехрли-фантастик эртаклар; 3. Маиший эртаклар.

Кадимги араб кабилаларининг тотемистик мифлари ва жониворлар культига сигиниш анъанасининг эпик ривожи натижасида шаклланган мажозий эртакларнинг айрим сюжетлари "Минг бир кеча" эртакларининг Кохирада туркумлашган силсиласига сингдириб юборилганлиги хорижий фольклоршунослар томонидан хам эътироф этилган3.

Айрим араб мажозий эртаклари ёзма адабиётда яратилган масаллар сюжетининг "фольклорлашуви" натижасида юзага келган. Москвадаги Шаркшунослик институти кулёзмалар фондида А-448 тартиб раками остида сакланаётган "Амсал мин каули-л-улама", яъни "Олимлар накл кнлган масаллар" номли мажмуада бури, йулбарс, тулки, эшак, шер, хуроз, ит, кийик каби жониворларнинг аллегории образи тасвирланган киска сюжетли мажозий эртаклар мавжуд4.

Диссертацияда араб фольклоридаги мажозий эртаклар шундай таснифланган. 1) хайвонлар хакидаги асосий ёки классик эртаклар; 2) хайвонлар хакидаги мажозий эртаклар; 3)этиологик миф асосида юзага келган эртаклар.

Араб халк мажозий эртакларининг узига хос хусусиятларини аниклаш максадида 'Тоз билан шер боласи", "Кийик билан товус", "Сув куши билан тошбака", "Арслон билан хукиз" каби эртаклар

' Thomson S. Motil-Index of Folk-Literature, v. 1-6. Blomington, 1955-1958.

2 Macdonald D.B. Hikayad // El., p.321-324.

3 Каранг: Jahn S.A. Arabische Volksmärchen. Berlin, 1970. p.138-143.

4 Халидов А.Б. Художественная проза. M. Изд. Восточной литературы, 1960. с.19-20.

сюжети тахлил килинган. Бу эртак сюжетини ташкил этувчи етакчи мотивлар "Бури билан тулки", "Илоннинг иши захар солмок", "Бури билан мерган" сингари узбек мажозий эртакларига мукояса килинади.

Араб халк огзаки ижоди "маиший" ёки "хаётий-маиший" деб аталувчи эртакларга хам нихоятда бойдир. Уларни бу ном билан атаган тадкикотчилар мазкур эртакларнинг кундалик хаёт ва турмуш лавхаларини реалистик ифодалашини таъкидламокчи буладилар1. Хакикатан хам маишийлик, вокеалар талкинининг хаётийлиги, конфликтнинг ижтимоий характери бу эртакларни сехрли эртаклардан фарклайди.

Хайвонлар хакидаги эртаклардан фарки хусусида шуни таъкидлаш лозимки, маиший эртаклар кундалик вокеа-ходисаларни шартли равишда эмас, балки тугридан-тугри ва бевосита тарзда хайвонлар хакидаги эртакларда кабул килинган аллегория ва истиораларга мурожаат килмай акс эттиради.

Бирок бу эртакларнинг маишийлик хусусиятларини таъкидлашнинг узи уларнинг узига хос хусусиятларини англаб етиш учун етарли эмас. Бу уринда маишийлик белгиси мазкур эртакларнинг мавзуларига тааллукли булган умумий хоссаларни таъкидлайди, холос.

Бу уринда "маиший эртак" атамасининг мохиятини аникрок тавсифловчи "новеллистик эртак" иборасини куллаш масалага анча равшанлик киритиши мумкин. Мазкур атама эртакларнинг хаётий уйдирмага асосланган бу тури урта аср араб адабиётида шаклланган адабий жанр - новеллага якинлигини яккол курсатади2.

Новеллистик эртакларни халк эртагининг алохида мустакил тури сифатида ажратиб курсатиш тажрибаси А.И.Никифоров, Э.В.Померанцева, В.Я.Пропп, В.И.Чичеров сингари йирик фольклоршунослар таснифида хам уз аксини топган3.

Новеллистик эртаклар бир катор асосий белгилари конфликтнинг ижтимоий ва оилавий-маиший муносабатларга асосланиши, вокеликни бадиий тасвирлашда хаётий уйдирма поэтик имкониятларининг устуворлик килиши ва нихоят, образлар тизимининг функционал талкинларига кура маиший характер касб этади.

1 Савушкина Н.И. Идейно-художественные особенности бытовой сказки и ее общественно-воспитательная роль в современности. АКД. М. 1956. с.2-17; Каргаполов H.A. Художественные особенности русских бытовых сатирических сказок. АКД. М. 1956. с.2-12; Турсунов Е. Генезис казахской бытовой сказки. Алма-Ата, Наука, 1973. с.3-9: Хланта И.В. Украинская социально-бытовая сказка. АКД. Киев, 1976. с.2-23.

2 Каранг: Т.Мухторов. Арабская средневековая новелла. АДЦ. Ташкент, 1994. с.3-35.

3 Никифоров А.И. Сказка, ее бытование и носители. Вступительная статья//Русские народные сказки. М. 1930. с.15-17; Померанцева Э.В. Сказка//Большая советская энциклопедия. Т.39. М. 1956. с. 198; Пропп В.Я. Принципы определения жанров русского фольклора//Специфика жанров русского фольклора. Горький. 1961. с.2-3; Чичеров В.И. Русское народное творчество. М. ИМУ, 1959. с.276-277.

Новеллистик эртаклар сюжети куп катламли, ёйик, мотивларнинг занжирсимон бадиий ифода усули хам булакча: мазмунан узаро якин ёки бир-бирини тулдирувчи турли характердаги хикоялар сюжет узагини ташкил этувчи "колипловчи хикоя'.'да кечадиган вокеалар ривожи атрофида бирлаштирилади. Бошкача килиб айтганда, новеллистик эртакларнинг айримлари "хикоя ичида хикоя айтиш" усулига асосланган холда яратилади. Изма-из келадиган хикоялар кахрамон бошидан кечирган вокеаларнинг баёни ёки эртак кахрамони уз саргузаштларини сузлаб бераётган персонажлар фаолияти билан боглик эпик ходисалар тизимидан иборат булади.

Новеллистик эртаклар асосан оилавий-маиший хаёт вокеаларини гоят кизикарли, саргузаштнома услубида баён килади. Бундай эртакларнинг кахрамонлари сехрли-магик кудратга эга булган, алохида' кобилиятли, гайриоддий кишилар эмас, балки оддий кишилардир. Улар сехрли-фантастик эртак кахрамонлари сингари узларининг гайритабиий ёрдамчи-хомийлари кумагида эмас, балки уз акл-идроки,' тадбиркорлиги хаётий тажрибалари ва билими воситасида максадига эришади.

Диссертант араб новеллистик эртакларининг узига хослиги ва миллий хусусиятлари, шунингдек, эртакларнинг алохида ички тури сифатида такомили ва бадиий эволюциясини "Туз", "Жухо ва судхур", "Эшак териси" каби кизикарли новеллистик эртаклар мисолида курсатиб берган.

Учинчи бобнинг иккинчи фаслида араб ва узбек халк эртаклари сюжет тизимининг киёсий тахлили масаласига багишланган.

Шарк халклари эртакларининг сюжети ва образларига дойр кузатишлар шуни курсатадики, хинд, араб, форс ва туркий халклар фольклорининг бу жанрига оид асарларида жуда куп ухшаш мотив, образ, бадиий тасвир воситаси ва, хатто, айнан муштарак сюжетлар учрайди. Бундай адабий муштараклик икки хил йул билан юзага келган. Бирйнчиси. муайян бир халк эртаклари сюжетидаги маълум бадиий элементларнинг иккинчи бир халк фольклори томонидан узлаштирилиши усулидир. Бунда сюжет кучиши ёки алохида мотив, образ ва анъанавий формулалар аслият (дастлаб шу эртакни яратган халк фольклори)да кандай булса шундайлигича узлаштирилмайди, балки семантик жихатдан кучли трансформацияга учрайди.

Иккинчиси бир неча халк фольклорида айнан бир хил сюжетли эртаклар мавжудлиги. Бундай эпик муштараклик узаро адабий таъсир ёки бир халк огзаки ижодига узлаштирилишининг максули эмас, балки тарихий-фольклорий жараённинг эстетик конуниятлари асосида шаклланган соф миллий заминга эга булади.

Араб фольклорининг эпик алокалари тизимида эртакчилик анъаналарининг дунё халклари огзаки ижодига таъсири алохида урин тутади. Шунинг учун ишнинг бу фаслида араб эртаклари сюжетининг туркий (шу жумладан узбек) халклар фольклорига

интерпретациялашиш жараёнининг тарихий, эстетик ва поэтик хоссалари хакида суз юритилган.

Эртакларни тарихий-типологик ва тарихий-киёсий жихатдан урганиш хамиша жахон фольклоршунослигининг энг мухим назарий й^налишларидан бири булиб келган1.

Тарихий-киёсий фольклоршунослик мезонлари нуктаи назаридан ёндашилса, узбек халк эртакларининг типологии ва генетик алокалари мохиятан бир-биридан фаркланиши кузга ташланади. Турмуш тарзи, ижтимоий-иктисодий ва тарихий факторларнинг ухшашлиги жугрофий урнига кура бир-биридан йирокда жойлашган, этник жихатдан кариндош булмаган, турли-туман тилларда сузлашувчи халклар эртакларидан ухшаш мотив, образ ва хатто, сюжетларнинг юзага келишига асос булиши мумкин. Дунё халклари эртакларидаги муштаракликнинг бу тури типологйк ухшашлик хисобланади.

Этник- келиб чикиши жихатидан бир-бирига кариндош хисобланган ва ягона тиллар оиласига кирувчи бир гурух халклар фольклоридаги эртакларда хам ухшашликлар булиши мумкин. Бир тил оиласига мансуб халкларнинг эртакларида учрайдиган ухшаш мотив, образ ёки сюжетлар генетик муштараклик намунаси саналади.

Урта Осиёнинг араблар томонидан фатх этилиши, Буюк Ипак йули буйлаб савдо карвонларининг Шарк мамлакатларига бориб келиши, адабий, илмий, ахлокий, диний асарларнинг таржима Килиниши натижасида араб эртакларининг купгина мавзулари узбек фольклорига узлашиб кетган.

Диссертант араб ва узбек хали эртаклари сюжет тизимидаги Чуйидаги муштарак мотивларни тарихий-типологик ва структуруал-семантик жихатдан мукояса килган:

Каптарлар патини ташлаб. кизга айланиши. "Минг бир кеча"нинг 509-кечасида нуйидаги эртак келтирилади: "Жоншох куп нарсаларни куриб, уларга таажжуб килди. Уй ичидаги саройга кирди, ховуз ёнидаги айвонга урнатилган тахтга чивди ва тахтдаги чодирга кириб, бир оз ухлади. Кейин уйгониб сарой эшигидан чикди, сарой эшиги олдида куйилган курсида таажжубланиб утирган ва^тида, хаводан кабутарга ухшаган уч куш келиб, кулнинг бир тарафига тушди. Бир-бирлари билан уйнашиб, устиларидаги пат-кийимларини ечишган эдй, дунёда мисли йук, ойдек уч кизга айланди. Сунгра кулга тушиб сузишди, уйнашди ва кулишди"2.

1 Жирмунский В.М. Эпическое творчество славянских народов и проблемы сравнительного изучения эпоса. И., Наука, 1958; Бараг Л.Г. Взаимосвязи и национальное своеобразие восточнославянских народных сказок: Автореф.дис.докт.филол.наук. М. 1968; Отражение межэтнических процессов в устной прозе. М.-. Наука. 1979; Кербелите Б. О причинах сюжетного сходства некоторых литовских и восточнославянских сказок // Балто-славянские исследования. 1980 М., 1981. с. 244-251; Путилов Б.Н. Методология сравнительно-исторического изучения фольклора. Л. Наука. 1976.

2 Минг бир кеча. Т.5. Тошкент, 1962. 178-бет. [Бундан кейин шу манбадан олинган мисолларга "МБК (жилд ва сахифа раками)" хаволаси берилади).

Бу лавхада дунё халклари фольклорининг анъанавий унсурларидан бири - эврилиш, яъни эпик кахрамоннинг сирли кудрат воситасида уз шаклу шамойилини ^згартириб, бошка киёфага кириши мотиви узининг кжсак бадиий ифодасини топган.

Юнорида келтирилган етакчи мотив - кушларнинг уз патини ташлаб, кизга айланиши узбек халк достонлари ва эртакларида хам учрайди. Бу мотив узбек фольклорига шубхасиз, "Минг бир кеча" эртакларидан утган.

2. Кахрамоннинг куш (карга) тилини тушуниши.

Маълумки, хайвонлар хакидаги эртакларда жониворлар (шу жумладан кушлар хам) образи мажозий маъно касб этгани учун бамисоли инсонлардек сузлашадилар. Сехрли-фантастик эртакларда эса кахрамон алохида магик кудратга эга булгани учун жониворлар билан тиллашиб, уларнинг кумагидан фойдаланади. Хаётий-маиший эртакларда эса бу мотив тадбиркорлик, устамонлик, айёрлик каби хислатларни бадиий ифода этиш воситаси сифатида кулланилади.

"Минг бир кеча"га киритилган "Шахзода ва етти вазир хикояси" эртагидаги кичик хикоячалардан бирида (592-кеча айтилган эртак) шундай дейилади:

"Бир одам бозорга бориб, бир кул сотиб олиб, уйига олиб кетибди. Хотинига уни яхши парвариш килишни топширди. Бир куни у киши хотинига: "Эртага бустонга бориб уйнаб, томоша килиб, кунгил очиб кел", - деган эди, хотини: "Миннатдорман!" - деди. Бу сузни эшитган кул турли хил таомлар, ичимликлар, хул мевалар олиб, бустонга караб йул олди. Тайёрланган таомини бустондаги дарахтлар тагига яшириб куйиб, хужасиникига кайтди. Тонг отгач, халиги киши кулига саидаси билан бирга бустонга боришни, етарли емак-ичмак ва хул мевалар олиб келишни буюрди. Бустонга етиб боришганида, бир карга кагиллади. Кул унга: "Рост айтасан", - деди. Саидаси унга: "Карга нима деди?" - деди. "Эй сайдам, бу дарахтнинг тагида таом бор", уни енглар деб айтди", - деди. Сайда дарахтнинг тагига бориб, куйилган таомни топди ва кулга тахсин айтди [МБК. 5. 414].

Хикоя ичида хикоя килиш услубида шахзодага тухмат килган канизак тилидан баён килинган бу эртак эркакларнинг макру хийла йули билан уз истагини амалга оширишларининг далили сифатида келтирилади. Кул аслида куш тилини билмайди, хожасининг максади (хотинини бог сайрига юбориш)дан вокиф булган кул алдамчилик, сохта обру билан саидасининг эътиборини козониш хамда унга етишиш учун таомларни аввалдан дарахтлар тагига яшириб куяди. Карга кагиллаши - бу нарсаларнинг топилиши, яъни гуё кул карга тилини тушунишига далил килинади.

Куш тилини билиш мотиви бу эртак сюжетини ташкил этувчи бош семантик асосдир. Узбек халк эртакларида хам араб эртагининг бу анъанавий элемента таъсирида юзага келган муштарак мотивлари учрайди.

"Сув кизи" эртагида эса сехрли эртак кахрамонининг магик билимини намойиш этиш воситаси сифатида келтирилади. "Минг бир кеча"даги эртакда карга кагиллаши (рамзий маънода булса-да) кул атайлаб аввалдан бекитиб куйган таомларнинг "топилиши"га сабаб булади. "Сув кизи" номли эртагида уч бора кагиллаган карга кахрамонни кутилаётган хавфдан огохлантиради.

Карга - жахон халклари мифологияси ва фольклорининг анъанавий персоиажларидан бири. Хусусан, Чукотка - Камчатка, Аляска худудида яшовчи халклар мифологиясида яратувчи кахрамон (димург) сифатида тасвирланувчи Карга билан боглик асотирлар туркуми шаклланган1.

Карга образи кайд килинган энг кадимий сюжет Гильгамеш хакидаги шумер эпоси таркибида учрайди. Унда айтилишича, бутун оламни сув босганда, улкан кемада сузиб юрган Ут-напиштам куруклик ер бор-йуклигини билиб келиш учун калдиргоч, каптар ва каргани- учиради. Калдиргоч билан каптар курукликни тополмай кайтиб келадилар, карга булса кайтиб келмайди. Бунинг узи куруклик борлигидан далолат берар эди2.

Шимолий Америка хиндулари мифологиясида эса карга дуалистик асотир кахрамони, эзгулик ва яхшилик тимсоли Эль ёки Илнинг рамзий ифодаси хисобланади3. Ёкут, шор, тува, олтой сингари туркий уругларда карга тотем жонивор сифатида кадрланади. Бу халкларнинг миф ва эртакларида хам карга кахрамонга хомийлик килувчи, унга гаройиб буюмлар берувчи эзгу куч ифодаси сифатида тасвирланади4. Куш (карга) тилини билиш мотивининг тарихий илдизлари хам кадимги тотемистик тасаввурларга богланади.

Кахрамоннинг кийикни кувлаши.

Араб халк эртакларида эпик кахрамоннинг овга чикиши ва кийикни тириклайин тутиб олмокчи булиб, кувлаши мотиви жуда куп маротаба учрайди. "Шох Синдбод хикояси" эртагида тасвирланишича, форс мамлакатида хукм сурган Синдбод номли подшо бир куни туйгунини кулга олиб овга чикибди. Бир водийга етиб бориб, тур ёйдилар, турга бир оху келиб тушди. Шох охуни кочирган кишига улим жазоси берилишини эълон килди. Овчилар тур атрофини халка килиб, урай бошладилар. Бундан оху шох турган томонга келиб, хурмат килгандай таъзим килди-да, кейинги оёклари устида тик турди. Шох унинг бошини силади. Шу онда оху

1 Мелетинский Е.М. Структурно-типологический анализ мифов северо-восточных палеоазиатов (Вороний цикл) // Типологические исследования по фольклору. М., 1975. с 92-140

2 Мелетинский Е.М. Палеоазиатский мифологический эпос. Цикл Ворона. №.. Наука, 1979.. с. 187.

3 Митке Ф. Путешествие вокруг света 1826-1829 гг. 4.1. Спб., 1829., с. 146-148; Фрезер Дж. Золотая ветвь. М. -Л., 1931. с. 117-118.

4 Потанин Г.Н. Очерки северо-западной Монголии. Вып.4. Спб., 1883., с.11; Потапов Л.П. Очерки народного быта тувинцев. М., Наука, 1969. с.47; Турсунов Е. Генезис казахской бытовой сказки. Алмата, Гылым, 1973.. с.53-60.

шохнинг боши устидан сакраб, сахро-ю биёбон томонга караб кочди. Подшо уялганидан, охунинг изидан кувиб кетди [МБК. 1. 51.].

Бу эртакда подшо айтган с^з - табунинг бузилиши, яъни кийикни подшонинг узи кочириб юборганлиги саргузаштнинг бошланишига сабаб булади. Демак, охунинг кочиши ва кахрамоннинг уни таъкиб килиши эпик сюжет ривожининг бошлангич нуктасидир.

"Мукбил тошотар" номли узбек халк эртагидаги эпик мотив "Шох Синдбод хикояси" эртагидаги подшо ва кийик мавзусининг айнан такрорига ухшаб кетади. Факат бир фарки шундаки, узбек эртагида кийик ортидан кувадиган кахрамон подшо эмас, балки подшонинг кизи - Малика Мехринигордир.

Мехринигор юзига никоб тортиб, 800 йигит билан овга чикибди, юра-юра бир токка етибди. Мехринигор йигитларга караб: "Мана шу кийикни уртага олингалар, уни тириклайин тутишимиз керак. Кийик кимнинг ёнидан утиб кетса, уша одамга жазо бераман", - дебди. Саккиз юз йигит давра олиб, кийикни ушламокчи булибдилар. Кийик чакконлик килиб, маликанинг ёнидан утиб кетибди. Малика газабланиб, кийик кетидан от куйибди1.

Хар иккала эртакда хам кийик кахрамонни узга эпик манзилга олиб борувчи, унга йул бошловчи персонаж, кахрамон саргузаштларининг бошланишига сабаб буладиган восита, янаям аникроги эртак сюжетидаги мотивларни, кахрамон эпик биографиясидаги лавхаларни узаро боглаб турадиган бадиий халкалардан бири вазифасини бажаради.

4. Сехрли буюмларга эга булиш.

Маълумки, сехрли-фантастик эртакларнинг узига хос хусусиятларидан бири кахрамон эпик киёфасини ёритишда гаройиб хислатга эга булган нарса - буюмлар образининг иштирок этишидир.

"Минг бир кеча" эртакларида узук, тош, румолча, пичок, халта, сурмадон, килич, сув, тупрок, таёк, мунчок, учар тахт сингари гаройиб нарсалар образи иштирок этади. Бу образларнинг аксарияти узбек халк эртакларида айнан ёки бадиий узгаришга учраган холда кулланилади. "Савдогар Умар угли Жавдар ва унинг биродарлари" эртагида бир магриблик Шамардал хазинаси хакида шундай хикоя килади. "Шамардал хазинасида фалак гардиши, сурма кути, узук ва шамшир бор. Узугида унга хизмат киладиган бир дев бор, унинг исми Дахшат Момагулдираги. Кимки шу узукка эга булса, унга.на подшо ва на султон уз хукмини утказа олади. Агар ер юзини хох буйига булсин, хох знига булсин, эгаллаб олмокчи булса, унинг кудрати етади.

Шамширга келсак, кимки уни ялангочлаб, хавода уйнатиб, душман аскарларига хамла килиб: "Бу аскарларни кириб ташла!" -

Чалпак ёккан кун. Узбек халк эртаклари. Тошкент, 1987. 82-бет.

деса, бас. Киличдан оловли чакмок чикиб, жамики аскарларни кириб, ер билан битта килади.

Фалак гардишининг хам хикмати бор. Кимки унга эга булса, Шаркдан тортиб Гарбгача булган истаган мамлакатларни томоша кила олади. Агар у бирор шахардан газабланса, гардишини офтоб шуъласига тугрилайди, бунда халиги шахар куйиб кетади.

Энди сурма кутичасига келсак, унинг хикмати шундаки, кимда ким ундаги сурмани кузига суртса, дунё хазиналарининг хаммасини кура олади"[МБК. 6. 17-18].

. Куринадики, магриблик айтган хикояда турт гаройиб нарса хакида суз боради. Бу нарсалардан хар бири узига хос гайриоддий хусусиятга эга.

Араб эртакларидаги шамшир образидан фаркли равишда узбек халк эртакларидаги "килич" деталида анимистик тасаввурлар хам ифода этилади. "Шамширбоз", "Киличкора", "Килич ботир" каби эртакларда1 кахрамоннинг жони киличида булади. Антогонистлар душманлик килиб, ботирнинг киличини сувга ташлаганларида кахрамон улади. Юлдузсанар ва Дарёбоглар деган акалар килични топиб олишгач, кахрамон кайта тирилади. Бу мотив одамнинг жони танасининг муайян аъзоларида ёки бирорта буюмида мавжуд булади, деган анимистик тасаввур асосида шаклланган. Айрим кадимги халклар мифологиясида "эгизак рух" деган тушунчалар мавжуд булган2. Бу тасаввурларга кура, рух ва жон (яъни, вужуддаги рух ва унинг рамзий эгизаги) узаро фаркланган. Кадимги одамнинг анимистик тасаввурлари кахрамон жони билан унинг асосий куроли (килич)да мужассамлашган "эгизак рух" узаро чамбарчас богланган, иккови эт билан тирнок, бири иккинчисисиз мавжуд булолмайди, деб уйлаган. Ана шундан Киличкора ёки Шамширбоз жонининг киличда жойлашганл.иги, "Эрмана мерган" эртаги кахрамонининг3 хаёт момоти камалагига богликлиги мотиви келиб чиккан.

"Рамзий деталлар"нинг эртак бадиий тукимасига кириб келиши хомий кучлар билан боглик холда мотивлаштирилмаган;

а) "гаройиб нарсалар" узининг сехрли-магик кудрати билан кахрамоннинг муайян максадга эришишида кумаклашади. "Рамзий деталлар" булса оддий нарсалар булиб, алохида сехр-жоду кучига эга эмас;

б) "гаройиб нарсалар" кахрамонга хомий кучлар тарафидан эхсон килинади, такдим этилади ва топиб олинади. "Рамзий деталлар"нинг эртак бадиий тукимасига кириб келиши хомий кучлар билан боглик холда мотивлаштирилмаган;

в) "гаройиб нарсалар" купрок сехрли-саргузашт типидаги эртакларда учраса, "рамзий деталлар" новеллистик эртакларда куп ишлатилади;

1 Кулса - гул, йигласа - дур. Тошкент, Адабиёт ва саиъат нашриёти, 1983.. 11-125-бетлар; Олтин бешик. 234-239-бетлар; Узбек халк эртаклари. Т.Н. Тошкент, 1961., 229-233-бетлар.

2 Вундть В. Миф и религия. Спб., 1913., с.52-151.

3 Олтин бешик. 225-233-бетлар.

г) айни бир нарса (масалан, "узук") хам "гаройиб буюм", хам "рамзий деталь" сифатида кулланилиши мумкин. Аммо хар икки холатдаги узук образи функционал хусусиятга кура фаркланади.

Диссертацияда араб халк сехрли эртакларидаги узук, кумир, ошик, пичок, туз, гул, ёгоч, чака пул сингари рамзий деталларнинг бадиий вазифалари батафсил ёритиб берилади.

Диссертантнинг аниклашича, "Минг бир кеча"даги "Сехрланган йигит хикояси" эртагида "Минг бир кеча"даги "Сехрланган йигит Хикоя"си эртагида айёр хотин билан боглик вокеалар тафсилоти 1МБК. 1. 66-70] "Сирли гиламча" эртагидаги Гул ва Кахрамон саргузаштларини эсга туширади. "Бир мирилик хикмат" номли араб эртаги1 сюжети "Сирли туш"2 деган узбек эртагининг яратилишига асос булган. "Уч огиз угит"3 номли Хоразм халк эртаги хам айнан шу мавзу асосида шаклланган. Бундан ташкари "Доно хотин" эртагининг4 вокеалар ривожи "Туз" номли араб эртагини эслатади.

Хулосада тадкикотчининг илмий-назарий мулохазалари куйидагича умумлаштирилган:

1. Араб фольклорининг пайдо булиши ва ривожланиш тарихи уч боскичга булинади: а) исломдан аввалги (кадимги) араб фольклори уз ичига "энг кадимги давр" (милодий V асргача) ва "ислом дини юзага келиши арафасидаги давр" (У-У1 асрлар) каби икки боскични камраб олади: б) Урта аср фольклори эса "фатх этилиш даври араб халк адабиёти" (VIII аср уртасидан - XIII асрнинг биринчи ярмигача), "мамлуклар даври фольклори" (XIV-XVIII асрлар) боскичларидан иборатдир; в) "Янги араб фольклори". Араб мамлакатлари халклари, шунингдек, Урта Осиё араблари огзаки ижодининг Х1Х-ХХ асрлардаги холатини узида мужассамлаштирган тушунчадир.

2. Араб фольклорининг жанрларини маросимга муносабатига кура икки катта туркумга булса булади: а) маросимга алокадор жанрлар; б) маросимга алокадор булмаган фольклор жанрлари.

Поэтик тузилиши, образлар таркиби, маиший вазифаси, ижро усули ва мусикага муносабатига кура араб фольклори нуткий (макол, матал, топишмок ва афсун), шеърий (лирик кушщлар, марсиялар, .маросим лирикаси), насрий (асотир, афсона, эртак, ривоят, масал, огзаки хикоя, "ёлгон хикоя", латифа) ва драматик (халк драмалари ва уйинлар) турга кирувчи жанрлардан иборатлиги маълум булади.

3. Араб ва узбек фольклор алокаларининг шаклланиш тарихи Урта Осиёга ислом динининг кириб келиши билан бевосита богликдир. Бу маданий-адабий муносабатларнинг анъанага айланишини таъминлаган асосий омиллар - араб ва узбек халкларининг ягона Аллохга эътикод килиши (диний бирлик), араб тилида яратилган адабий, илмий, диний, тарихий манбаларнинг Урта

1 Араб эртаклари. Тошкеит, 1994. 24-26-бетлар.

2 Зумрад ва Киммат. Тошкент, 1988. 214-215-бетлар.

3 Хоразм эртаклари. 165-167-бетлар.

4 Хоразм эртаклари. 57-60-бетлар.

Осиё халклари орасида оммалашиши ва араб алифбосига асосланган эски узбек (туркий) ёзувининг юзага келиши (маданий-маърифий алокаларнинг йулга куйилиши), узбек халк маросим фольклорида ислом дини акидаларини таргиб килувчи удумларнинг келиб чикиши (этноижтимоий омил), араб халк ижоди намуналарининг жонли огзаки ижро ёки китобат килинган манбалардаги матнлар оркали туркий халклар фольклорига трансформацияланиши (тарихий-фольклорий омил) натижасида функционал жихатдан кенгкамровли ва муттасил ривожланиб, такомиллашиб борувчи эпик анъана юзага келган.

4. Араб фольклорининг ижодий таъсирида яратилган узбек афсоналари' сюжет тузилишидан урин олган узлаштирма эпик катламнинг поэтик характерига кура уч типга булинади: а) араб фольклорига хос эпик сюжетнинг бадиий элементларй тула саклаб колинган афсоналар; б) араб фольклоридан узлаштирилган сюжетнинг туркий эпик анъана конуниятлари доирасида трансформацияланиши натижасида юзага келган афсоналар; в) араб фольклорида мавжуд булган анъанавий сюжетнинг муайян бадиий элементи - образ ёки мотивлари асосида яратилган афсоналар.

5. Араб фольклорининг энг кадимий жанрларидан бири эртаклардир. Араб халк эртакларининг жанр хусусиятлари, тупланиши ва нашр этилиши тарихини ёритиб бериши, араб ва узбек эртакчилик анъаналарини типологик муштараклик, генетик-контакт алокалар ва адабий узаро таъсир ходисалари доирасида текшириш асосида узбек халк эртаклари сюжет тузилиши ва мавзулар тизимининг'таркиб топиши тарихи араб эртакчилик анъаналари, айникса, унинг китобат килинган намуналари ("Алф лайла ва лайла")нинг Урта Осиё халклари орасида оммалашиши жараёни билан бевосита боглик булганлиги аникланди.

6. Узбек халк эртакларини тарихий-типологик ва тарихий-киёсий жихатдан урганиш асосида эртакларимизнинг сюжет тизимида типологик муштаракликнинг бир неча хил куринишлари мавжудлиги аникланди. Улар куйидагилар: а) махаллий муштараклик ва узбек фольклорининг худудий турланишларида мавжуд булган хусусий ухшашликлар; б) миллий муштараклик ёки этник мансубиятида умумийлик булган халклар эртак эпосидаги типологик ухшашликлар; в) худудий муштараклик ёки жугрофий урнига кура бир-бирига якин булган халклар (мае. тожик ва узбеклар) эртакларидаги типологик ухшашликлар; г) диний муштараклик ёки ислом динига эътикод киладиган бир гурух халклар (араб ва узбек) эртакчилик анъаналаридаги типологик ухшашликлар; д) халкаро муштараклик ёки узбек ва жахон халклари фольклори эпик жанрлари сюжет тизимидаги типологик ухшашликлар.

7. Араб-узбек фольклор алокаларининг тарихий-тадрижий ривожи давомида айрим араб эртакларининг сюжети тулалигича туркийгуй эртакчилар репертуарига утган.

Араб эртаклари узбек фольклори эпик жанрининг мавзу доирасини такомиллаштириб, сюжет таркибини бойитувчи бадиий замин вазифасини бажарган.

Диссертациянинг асосий мазмуни ва хулосалари тадкикотчининг куйидаги чоп этилган китоб ва илмий маколаларида уз ифодасини топган:

1. Арабский фольклор. Монография. Тошкент, "Фан", 1992, 86-бет.

2. Произведения арабской народной литературы. Журнал "Маяк Востока" №1, 1994, сс. 30-32.

3. Книга "1001 ночи". Журнал "Маяк Востока" № 1-2, 1995 г.

4. Араб-узбек фольклор алокаларининг узига хос хусусиятлари. "Узбек тили ва адабиёти". №3, 1996. 38-44-бетлар.

5. Арабская новеллистическая сказка (идеи и образы). Материалы международной конференции "Проблемы демократизации и гуманитаризации высшей школы". Бишкек, 1996, сс.108-112.

6. Араб ва узбек халк эртаклари сюжет тизимининг киёсий тахлили. "Узбек тили ва адабиёти" №5, 1996, 22-28 бетлар.

7. Происхождение вымысла (генезис жанра) сказок о животных. Журнал "Маяк Востока". №1-2, 1996,56-59-бетлар.

8. Араб-узбек фольклор алокалари. "Узбекистан мустакиллиги: унинг фани ва технологияларини ривожлантириш кафолати" мавзуидаги I республика илмий коллоквиуми маърузалари туплами. Т., 1997, 225-227-бетлар.

9. Узбек мифологиясининг шаклланиш боскичлари хакида. "Шарк машъали" № 1-2, 1996 йил, 17-21-бетлар.

10. Позднесредневековый арабский книжный эпос. Журнал "Маяк Востока" №1-2, 1996 год, сс.83-85. (в соавторстве с Т.Мухтаровым).

11. Араб мифологиясининг юзага келиши ва унинг узбек фольклорига таъсири. "Шарк машъали". №1-2. 1996, 48-51-бетлар.

12. Асхобул Кахф афсонаси сюжетининг туркий версиялари. Узбек тили ва адабиёти. №1. 1997 йил.

13. Одам Ато ва Момо Хаво киссаси. Фан ва турмуш. №3, 1997 йил.

РЕЗЮМЕ

Шамусаров Шарустам. "Историко-сравнительный анализ арабского и узбекского фольклора". Автореферат на соискание ученой степени доктора филологических наук по специальности 10.01.06. - Литература народов зарубежных стран Азии и Африки. Ташкент 1997.

Арабский фольклор и его историко-типологические связи с узбекским фольклором ещё не были объектом специального монографического исследования, и этим объяЬняется его малоизученность в общей теории литературоведения и фольклористике. Особенно требуют своего решения такие проблемы, как определение источников по истории арабского фольклора, его жанровой системы социально-исторические тенденции арабо-узбекских фольклорных связей.

Диссертация состоит из введения, трех глав, заключения и списка использованной литературы.

Во введении определена актуальность темы, указаны степень ее изученности, научно-теоритические, методологические основы, цели и задачи, а также обоснованы научная значимость и практическая ценность работы.

В первой главе диссертации всесторонне рассматривается историческое развитие арабского фольклора древнего, средневекового и нового периодов на основе материалов устного народного творчества. Научно-теоретические выводы основываются на трудах выдающихся средневековых ученых, таких как ал-Майдани, ал-Джахиз, аз-Замахшарий, ал-Муфаддал ад-Дабби, Ибн ал-Калби, а также современных фольклористов Ахмада ас-Суфи, Абд ал-Карима ал-Джухаймана, Умара Абд ар-Рахмана ас-Сариси. Н.Ибрагимова, Т.Мухтарова. Выявлены основные источники средневекового арабского фольклора, классифицирована жанровая

система, рассмотрена поэтика стихотворных, прозаических и сценических жанров.

Вторая глава "Исторические основы и эволюция арабо-узбекских фольклорных связей" состоит из двух частей. В первой части рассматриваются специфические особенности арабско-узбекских фольклорных отношений. В диссертации в сравнительном изучении арабского и узбекского фольклора использован историко-типологический метод. В процессе изучения арабо-узбекских фольклорных связей диссертант пришел к выводу, что они были взаимными и взаимовлияли друг на друга. Во второй части исследован арабский эпический слой в узбекских народных легендах. Арабские, и в особенности исламские легенды внесли большой вклад в совершенствование сюжетов и тематики тюркоязычных (узбекских) легенд.

В третьей главе изучены вопросы взаимосвязи традиций арабских и узбекских сказок. Проведены сравнительное исследование сюжетов сказок двух народов, проанализированы жанровые особенности арабских народных сказок, а также рассмотрено творческое и типолого-генетическое взаимовлияние арабо-узбекских народной сказочной традиций. Здесь решены проблемы структурально сравнительного анализа сюжетов сказок двух народов.

В заключении обобщены выводы по исследованию арабского устного народного творчества и историко-сравнительного анализа арабского и узбекского фольклора, определены задачи и цели дальнейшего исследования данной проблемы.

RESUME Shamusarov Shorustam "The historical- comparative analisis of the Arabic and Uzbek

folklore"

The Arabic folklore and it's historico- typological connections with the Uzbek folklore haven't been the subject for specials monographic reseaarch yet, and they accounts for not mastered, much in general theory of Oriental history of literature and folklore. Particularly such problems as the definition of original sources in History of the Arabic folklore, it's jenre system, social- historical lendency of arabic -uzbek folklore connectory demand their decisions.

The Present dissertation consists of Preface, three chapters, conclusion and the list of used literature.

Preface- grounds the topicality of the research, it's aim and tasks, subject and object, scientific and practical novelty.

The First Chapter deals with the historical development of the Arabic folklore of the ancient, medieral and modern periods on the basis of materials of oral creative work of the people, Scientific and theoretical conclusions are based on the works of prominent medieval scientists, such as al-Maidani, al- Djahis, ibn al- Kalbi, as-Zamahshari, al- Muphaddala, ad-Dabbi and also of modern folklorists such as Akhmed as- Suphi, Abd al- Karim al Djuhaiman, Umar Abd arabic-Rahman as- Sarisi, N. Ibragimov, T. Mukhtarov. These were revealed the main sources of the medieval arabic folklore dassified the main jenres, described the poetics of rerse, prosaic and scenic jenres as well.

The second chapter "Historical bases and Evolution of Arabic and Uzbek folklore connoctions" consists of two parts. On the first part there are described specific pecularities of Arabic -Uzbek folklore relations. In the dissertation for comparative reseaarch of Arabic and Uzbek folklore connections the dissertant came to the conclusion that they were mutual and they mutually influenced each other. In the second part there was researched Arabic epic stratum in Uzbek people's legends. Arabic and, particularty, islamic legends have made a great cotibutoin to masteriny plots and topics of Turkic (Uzbek) legends.

In The third chapter there were learnt the matters of mutual relations betloun traditions of Arabic and Uzbek bairy-taly. There was made comparative research of plots of tales of the two peoples, there were analysed jense pecularilies of Arabic popular tales and these was described creative and typologic - genetic mutuals influennce of Arabic and Uzbek popular tale traditions, as well. There were determined problems concerniny structural comparative analysis of plots of faisy- tales of the two people.

The Conclusion gives the sum of the reseaarch of Arabic folklore and the historico- comparative analysis of the Arabic and Uzbek folklore there are determined the aim and tasks for further researching that problem.

Поделиться с друзьями: